07.01.1997 йилдаги 4-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.1997 йилдаги 4-сон
Kuchga kirish sanasi
07.01.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 07.01.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 1-иловага* мувофиқ устав жамғармаси тузилмаси бўлган очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар ишлаб чиқарувчи «Болалар таомлари-холдинг» компанияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ҳамда «Тексуна Интернэшнл лтд.» (АҚШ) компанияси ўртасида корхоналардаги қувватларни ишга тушириш жадвали билан 2-иловага* мувофиқ йилига 80 млн банка болалар таоми ва 113 минг дона сиропда мева бўлаклари бўлган асептик халтачалар ишлаб чиқариш учун технологиялар, асбоб-ускуналар ва сарфланувчи материаллар етказиб бериш учун контракт ишлаб чиқилган;