28.06.2018 йилдаги ПҚ-3815-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.06.2018 йилдаги ПҚ-3815-сон
Kuchga kirish sanasi
29.06.2018
Ҳужжат 30.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. 2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриатига қабул қилиш квоталари 4-иловага мувофиқ таълим йўналишлари юзасидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан, 125 киши, жумладан давлат грантларига кўра 42 киши этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПФ-5733-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

«Ипак йўли» туризм халқаро университетида (кейинги ўринларда — Университет) таълим сифатини ошириш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш

1.

Зарур ўқув режалари ва дастурлари, ўқув-методик материаллар ва дарсликлар ишлаб чиқишни ташкил этиш.

1. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва жалб қилинган экспертлар орасидан ишчи гуруҳини тузиш.

2. Таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, талабалар билимини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил 20 сентябргача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет

2.

Талабаларнинг туризм соҳасидаги муайян корхоналар ва ташкилотларда амалий машғулотлар ҳамда малакавий амалиётлар ўтишини ташкил қилиш.

1. Тармоқнинг назарий ва амалий муаммоларидан келиб чиқиб, шунингдек, илғор хорижий тажриба ва илмий тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун малакавий талаблар, ўқув режаси, илмий дастурлар ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш.

2. Таҳсил олаётган талабалар контингентини тегишли корхоналар ва ташкилотларга бириктириш, шунингдек, таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шартномалар тузиш.

3. Шартномалар ва жадвал асосида талабаларнинг амалий машғулотлари ва малакавий амалиётини ташкил қилиш, мазкур жараённи назорат қилиш учун Университетнинг масъул вакилларини тайинлаш.

2018 йил 15 декабргача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, корхоналар ва ташкилотлар — кадрлар буюртмачилари, Университет

3.

Университет профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг хорижий туристик компаниялар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларда стажировкаларини ва малака оширишини ташкиллаштириш.

1. Хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи ОЎЮ ва илмий-таҳлилий марказлари билан туризм соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқурлаштириш бўйича 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.

2. Тегишли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

3. Стажировка ва малака оширишни ташкил қилиш жадвалини тузиш ва келишилган графикни тасдиқлаш.

4. Стажировка ва малака ошириш ташкил қилинишини таъминлаш.

2019 йилдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, ХМИ грантлари, Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,

Университет

4.

Курс ишлари ва битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларининг маълумотлар базасини яратиш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассислари курс ишлари ва битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларининг маълумотлар базасини яратиш.

2. Туристик ташкилотларнинг етакчи мутахассисларини туризм соҳасининг муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг илмий раҳбарларига бириктириш.

3. Университетдаги битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг якуний давлат аттестацияси ва ҳимоясида комиссиялар таркибида корхоналарнинг вакиллари иштирокини таъминлаш.

2019 йилдан бошлаб

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

5.

Университетда электрон ўқитиш тармоғини яратиш.

1. Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш.

2. Таълимнинг электрон ресурсларини ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига жойлаштириш.

2018-2019 йиллар

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Университет

6.

Ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари асосида ўқитишнинг илғор технологиялари ва методларини татбиқ этиш.

Университетнинг хорижда стажировка ва малака ошириш курсларидан ўтган профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари томонидан маҳорат дарслари ташкил қилиш, ўқитишнинг илғор технологиялари ва методларини татбиқ этиш.

2018-2019 йиллар

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

7.

Университетда ўқитишнинг тегишли мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича таълим жараёнини таъминлаш мақсадида республикамизнинг етакчи илмий ходимлари, мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларининг шартнома асосида Университетда дарс бериши масаласини ишлаб чиқиш.

2. Амалий машғулотлар ўтиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси;

Университет,

манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар

8.

Истеъдодли талабаларнинг халқаро туризм масалаларига бағишланган илмий-ижодий форумини ташкил қилиш.

1. Университетнинг фаол ва истеъдодли талабаларини илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини яратиш.

2. Университет ҳудудида «Бук-кафе» фаолиятини ташкил қилиш.

2019 йил 1 апрелгача

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бошқа манбалар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет

9.

Туризм соҳасидаги таълим муассасаларига методик ва амалий кўмак кўрсатиш.

Туризм соҳасидаги таълим муассасалари билан, шу жумладан қуйидагилар орқали яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш:

меморандумлар тузиш;

қўшма назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш;

туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаларда қатнашиш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет

10.

Амалиётда талаб юқори бўлган мутахассисларни мақсадли тайёрлашни таъминлаш ҳамда шу асосда таълим мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашга ҳар йиллик мақсадли буюртмалар портфелини шакллантириш.

Туризм соҳасидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорий тузилмалар ва нодавлат ташкилотларнинг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини комплекс таҳлил қилувчи доимий ишлайдиган тизимни яратиш.

2018 йил 10 декабргача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Университетни профессор-ўқитувчилар таркиби, тегишли мутахассислар билан бутлаш.

1. Номзодларни ўрганиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда танловни ташкил қилиш.

3. Тегишли номзодларни Университетга ишга қабул қилиш. тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

2018 йил август ва сентябрь ойлари давомида

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Туризм соҳасидаги инновациялар маркази фаолиятини самарали ташкил қилиш.

Туризм соҳасида янги лойиҳалар, илмий тадқиқотлар ва ғояларни шакллантириш, тажриба, тадқиқотлар билан алмашинув учун майдон яратиш.

2019 йил 1 январгача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инновациялар вазирлиги,

Университет

13.

Туризм соҳасидаги ахборот технологиялари маркази фаолиятини самарали ташкил қилиш.

Зарур комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш.

2019 йил 1 январгача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Университет

II. Университетнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, туризм соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш

14.

Олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқаришни интеграциялаштирган ҳолда илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Туризмнинг тармоқ ташкилотлари ривожидаги илмий-техникавий йўналишдаги муаммоларга бағишланган тематик базани шакллантириш.

2. Хўжалик шартномалари (грантлар, лойиҳалар), битирув малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларини тематик базадан фойдаланган ҳолда бажариш.

2019 йил 15 январгача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

15.

Профессор-ўқитувчилар таркиби, олимларни туризмнинг долзарб муаммоларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш.

1. Туризм соҳасидаги илмий-техникавий муаммолар базасини шакллантириш ва унинг доимий янгилаб борилишини таъминлаш.

2. Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни туризм соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.

3. Олинган натижаларни, ўрганилган материаллар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этилган мақолаларни татбиқ қилишда амалий ёрдам бериш.

2018-2019 йиллар

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет

16.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш

1. Ёш ўқитувчиларни хорижий ва республика таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига бириктириш.

2. Университетнинг ахборот-ресурс марказини хорижий илмий журналлар, етакчи даврий нашрлар билан таъминлаш.

3. Университет профессор-ўқитувчилар таркибининг халқаро туризм ривожининг долзарб масалалари бўйича хорижда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда иштирок этишини таъминлаш.

2019 йил 1 майгача

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет

III. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

17.

Университетда маънавий-маърифий ишларни мустаҳкамлаш, уларнинг самарадорлигини янада ошириш.

1. Бошқа олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, аниқ мақсадлар қўйилган йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш.

2. Ахборот-ресурс маркази, факультетлар, кафедраларнинг методик материаллар, кўргазмали қуроллар, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш.

3. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ахборот-ресурс марказида маънавий-маърифий адабиётлардан фойдаланишини мониторинг қилиш ва натижаларни университет (факультет) йиғилишида муҳокама қилиш.

4. «Янги китоблар ва методик материаллар кўргазмаси» тадбирини ўтказиш.

5. Талабалар ўртасида сайёҳлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тадбирлар, танловларни тизимли асосда ўтказишни йўлга қўйиш.

2018 йил давомида

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

18.

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича сўров ўтказиш, натижаларни университет (факультет) йиғилишида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирларни ташкиллаштириш.

1. Университет маъмурияти томонидан талабаларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбирни ташкил қилиш.

2. Таълим-тарбия жараёнининг сифати тўғрисида сўров ўтказиш ва унинг натижаларига кўра аниқ вазифаларни белгилаш.

ҳар ой ҳар чоракда

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

19.

Талабалар яшаш жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш.

1. Талабалар яшаш жойларида истиқомат қилувчи Университет талабаларини жалб қилган ҳолда маънавий-маърифий ишларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Талабалар яшаш жойларига маънавий-маърифий руҳдаги шиорлар ўрнатиш, ахборот-ресурс маркази, дам олиш хоналари, спорт-соғломлаштириш бинолари, компьютер заллари ва маиший хизмат пунктларида зарур шарт-шароитлар яратиш.

3. Талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш.

доимий

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

20.

Яшаш жойларини ижарага олувчи талабалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари вакилларини жалб қилган ҳолда, талабаларнинг турмуш кечириш, дарсларга тайёрланиш, дам олиш ва бошқа ҳаётий аҳамиятга молик шарт-шароитларини ва ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш.

доимий

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет,

ИИВ,

«Маҳалла» жамғармаси

21.

Университет ҳудудида туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонлари (медиа марказ, бук-кафе, Wi-Fi зоналар, мунозара клублари ва бошқалар)ни ташкил қилиш.

1. Туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонлари лойиҳасини (дизайнини) яратиш.

2. Туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш мақсадида грантлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш.

3. Объектларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш.

2018 — 2020 йиллар давомида

ХМИ ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

22.

«Туризмни ривожлантириш учун энг яхши ташаббуслар» республика танловини ташкил қилиш.

1. Танловни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган ҳолда ташкил қилиш ва ўтказиш.

ҳар ўқув йилида

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет

IV. Университет ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари ва унинг ҳудудини ободонлаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

23.

Зарур инфратузилмани яратиш ва Университет фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун биринчи босқичда керакли комплекс ишларни амалга ошириш.

1. Университет бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

2. Университетни компьютер ва бошқа оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, шу жумладан масофавий ва онлайн таълимни ташкил қилиш учун зарур бўлган техникалар, туризм масалалари бўйича ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминлаш.

3. Университетни мебель (доскалар, парталар, столлар, стуллар ва бошқалар), инвентарь, замонавий лаборатория жиҳозлари, шунингдек, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш.

2018 йил 30 сентябргача

Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Матбуот ва ахборот агентлиги

24.

Университет бино ва иншоотларини ҳамда туташ ҳудудларни реконструкция қилиш ишларини бажарган ҳолда, ундаги ўқитиш шароитларини янада яхшилаш.

Университет бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ишларини бажариш, унга туташ ҳудуддаги йўллар сифатини яхшилаш, тегишли инфратузилма, коммуникация тармоқлари, йўл-ахборот кўрсаткичлари билан таъминлаш.

2019 йил давомида

Давлат ривожланиш дастурлари доирасида капитал қўйилмалар лимитлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

ИИВ,

Молия вазирлиги,

Университет

25.

Университетни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш.

Тегишли ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш бўйича барча зарур ишларни бажариш.

2018 йил 1 сентябргача

Фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Ўзбекэнерго» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Университет

26.

Университетни оптик толали линия орқали Интернет тармоғига ва ахборот-таълимий порталларга улаш.

Мазкур вазифани бажариш учун барча ташкилий-техник масалаларни ҳал қилиш.

2018 йил 15 сентябргача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Университет

27.

Университетнинг ўз веб-сайтини яратиш.

1. Веб-сайтни ишлаб чиқиш бўйича ижрочиларни қидириш ва шартнома тузиш.

2. Веб-сайтнинг Интернет тармоғида тўлақонли ишлашини таъминлаш.

3. Веб-сайтни долзарб ва зарур ахборот билан доимий равишда янгилаб бориш.

2019 йил 1 январдан бошлаб 2019 йилдан бошлаб мунтазам равишда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги, Университет

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

Б.Н. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси — «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг бош менежери, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби (келишув бўйича)

Т.И. Жўраев

Самарқанд вилоят ҳокими

Ж.М. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

О.А. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

В.Ю. Пак

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари

Л.Ш. Кудратов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмасининг раиси

Кейинги таҳрирга қаранг.