17.04.2018 йилдаги ПҚ-3671-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 17.04.2018 йилдаги ПҚ-3671-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2018
Ҳужжат 18.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

т/р

Туманлар номи

Туманлар тоифаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

(бирлик)

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Амударё

I

12

2.

Беруний

II

11

3.

Кегейли

III

10

4.

Қонликўл

III

10

5.

Қораўзак

III

10

6.

Қўнғирот

III

10

7.

Мўйноқ

III

10

8.

Нукус

III

10

9.

Тахиатош

III

10

10.

Тахтакўпир

III

10

11.

Тўрткўл

II

11

12.

Хўжайли

II

11

13.

Чимбой

III

10

14.

Шуманай

II

11

15.

Элликқалъа

II

11

Андижон вилояти

16.

Андижон

II

11

17.

Асака

III

10

18.

Балиқчи

I

12

19.

Бўз

II

11

20.

Булоқбоши

III

10

21.

Жалақудуқ

II

11

22.

Избоскан

I

12

23.

Қўрғонтепа

I

12

24.

Марҳамат

II

11

25.

Олтинкўл

II

11

26.

Пахтаобод

II

11

27.

Улуғнор

II

11

28.

Хўжаобод

III

10

29.

Шаҳрихон

II

11

Бухоро вилояти

30.

Бухоро

I

12

31.

Вобкент

II

11

32.

Ғиждувон

I

12

33.

Жондор

I

12

34.

Когон

II

11

35.

Қоракўл

II

11

36.

Қоровулбозор

II

11

37.

Олот

II

11

38.

Пешку

II

11

39.

Ромитан

I

12

40.

Шофиркон

I

12

Жиззах вилояти

41.

Арнасой

II

11

42.

Бахмал

III

10

43.

Ғаллаорол

III

10

44.

Дўстлик

I

12

45.

Зарбдор

II

11

46.

Зафаробод

II

11

47.

Зомин

II

11

48.

Мирзачўл

I

12

49.

Пахтакор

I

12

50.

Фориш

III

9

51.

Шароф Рашидов

II

11

52.

Янгиобод

III

9

Қашқадарё вилояти

53.

Ғузор

II

11

54.

Деҳқонобод

III

9

55.

Касби

I

12

56.

Китоб

III

10

57.

Косон

I

12

58.

Қамаши

II

11

59.

Қарши

I

12

60.

Миришкор

I

12

61.

Муборак

II

11

62.

Нишон

I

12

63.

Чироқчи

I

12

64.

Шаҳрисабз

II

11

65.

Яккабоғ

II

11

Навоий вилояти

66.

Кармана

II

11

67.

Конимех

III

10

68.

Қизилтепа

II

11

69.

Навбаҳор

II

11

70.

Нурота

III

10

71.

Томди

III

9

72.

Учқудуқ

III

9

73.

Хатирчи

I

12

Наманган вилояти

74.

Косонсой

II

11

75.

Мингбулоқ

I

12

76.

Наманган

II

11

77.

Норин

II

11

78.

Поп

I

12

79.

Тўрақўрғон

I

12

80.

Уйчи

II

11

81.

Учқўрғон

I

12

82.

Чортоқ

II

11

83.

Чуст

I

12

84.

Янгиқўрғон

II

11

Самарқанд вилояти

85.

Булунғур

II

11

86.

Жомбой

I

12

87.

Иштихон

II

11

88.

Каттақўрғон

I

12

89.

Қўшработ

III

10

90.

Нарпай

I

12

91.

Нуробод

II

11

92.

Оқдарё

II

11

93.

Пайариқ

I

12

94.

Пастдарғом

I

12

95.

Пахтачи

I

12

96.

Самарқанд

II

11

97.

Тайлоқ

II

11

98.

Ургут

II

11

Сурхондарё вилояти

99.

Ангор

II

11

100.

Бойсун

III

10

101.

Денов

I

12

102.

Жарқўрғон

I

12

103.

Қизириқ

I

12

104.

Қумқўрғон

I

12

105.

Музработ

I

12

106.

Олтинсой

II

11

107.

Сариосиё

II

11

108.

Термиз

II

11

109.

Узун

II

11

110.

Шеробод

I

12

111.

Шўрчи

II

11

Сирдарё вилояти

112.

Боёвут

I

12

113.

Гулистон

II

11

114.

Мирзаобод

II

11

115.

Оқолтин

I

12

116.

Сайхунобод

I

12

117.

Сардоба

II

11

118.

Сирдарё

I

12

119.

Ховос

II

11

Тошкент вилояти

120.

Бекобод

I

12

121.

Бўка

I

12

122.

Бўстонлиқ

III

10

123.

Зангиота

III

10

124.

Қибрай

III

10

125.

Қуйичирчиқ

I

12

126.

Оққўрғон

I

12

127.

Оҳангарон

III

10

128.

Паркент

III

10

129.

Пскент

I

12

130.

Тошкент

III

10

131.

Ўртачирчиқ

I

12

132.

Чиноз

II

11

133.

Юқоричирчиқ

II

11

134.

Янгийўл

III

10

Фарғона вилояти

135.

Бешариқ

I

12

136.

Боғдод

I

12

137.

Бувайда

I

12

138.

Данғара

I

12

139.

Ёзёвон

II

11

140.

Қува

I

12

141.

Қувасой ш.

III

10

142.

Қўштепа

I

12

143.

Олтиариқ

I

12

144.

Риштон

I

12

145.

Сўх

III

10

146.

Тошлоқ

II

11

147.

Ўзбекистон

II

11

148.

Учкўприк

I

12

149.

Фарғона

I

12

150.

Фурқат

II

11

Хоразм вилояти

151.

Боғот

II

11

152.

Гурлан

I

12

153.

Қўшкўпир

I

12

154.

Урганч

II

11

155.

Хазорасп

I

12

156.

Хива

II

11

157.

Хонқа

I

12

158.

Шовот

II

11

159.

Янгиариқ

II

11

160.

Янгибозор

II

11

Жами:

1 782

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

1.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш комиссиялари фаолиятининг самарадорлигига, Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси фаолияти устидан самарали назорат тизимини таъминлашга алоҳида эътибор берган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3082-сон қарорини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
1 августгача

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси,

Ташқи савдо вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Бош прокуратура

2.

Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, бунда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

маблағлар айланишининг шаффофлиги;

тадбиркорлик субъектларини очиқ танлов асосида танлаб олиш;

истеъмол товарларининг реал олиб кирилишини назорат қилиш механизми;

зарур хулосаларни олиш механизми ва тартиб-таомилларни амалга ошириш муддатлари, шу жумладан маҳсулотлар импорти бўйича.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 августгача

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси

3.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК фаолиятини тубдан такомиллаштириш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари савдосининг шаффоф тизимини шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2019 йил
1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,
«Ўзбекозиқовкатзахира»,

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

4.

Ер участкаларини сертификатлаш механизмларини, шунингдек, уларни олиб қўйишнинг шаффоф ва аниқ тартибини жорий этиш масалаларини кўриб чиққан ҳолда амалдаги механизмларни соддалаштиришни назарда тутувчи ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 ноябргача

Вазирлар Маҳкамаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

5.

Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини, мазкур чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда, рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 ноябргача

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Инновация вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

6.

Прогнозлар ва стратегик ҳисоботларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг маълумотлар базасини шакллантиришни назарда тутувчи стратегик режалаштириш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 декабргача

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Қишлоқ хўжалигига тегишли барча техник талабларни хатловдан ўтказиш, стандартлаш бўйича самарасиз, эскирган ва бозор механизмлари ўрнига фойдаланиб келинаётган норма ва норматив ҳужжатларга барҳам берадиган тегишли норматив ҳужжатларни, шунингдек, техник нормативларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Норматив ҳужжатлар

2019 йил
1 январгача

«Ўзстандарт» агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

8.

«Наслчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини замон талабларига мувофиқлаштиришни назарда тутган ҳолда уни тубдан қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси
Қонуни

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

9.

Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши муносабати билан унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил
1 июлгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси

II. Ички бозорда нарх шаклланиши устидан сифатли мониторинг юритилишини таъминлаш

10.

Озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган нархларни мониторинг қилиш ва маркетинг тадқиқотларини олиб бориш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

11.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми, экспорти ва импорти, асосий товар турларини ўз вақтида тайёрлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш ва маҳсулотларни захира қилиш ҳамда вужудга келадиган муаммоларни тез бартараф этиш чораларини кўришни инобатга олган ҳолда ҳудудлар кесимида озиқ-овқат бозорининг асосий товар турлари билан таъминланганлигини баланс баҳолаш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 октябргача

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси,
Ташқи савдо вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Истеъмол бозорида нархлар ўсиши ва пасайиши динамикасини аниқлашнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил
1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси,
Ташқи савдо вазирлиги

13.

Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан текшириш ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 августгача

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

III. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

14.

Кескин тақчиллик даврида қатъий белгиланган нархлар бўйича захиранинг савдога чиқарилишини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назоратни такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

15.

Фермер хўжаликлари билан омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида фьючерс шартномалари тузилишига эътибор қаратган ҳолда озуқа базасини шакллантириш учун фойдаланиладиган макка, тариқ, арпа ва бошқа бошоқли экинлар экиш учун ажратиладиган ер майдонлари ҳажмини кўпайтириш масаласини кўриб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 августгача

Вазирлар Маҳкамаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

16.

Бойитилган озуқаларни (шрот, шелуха, омухта ем) узлуксиз етказиб бериш, мустақил озуқа базасини шакллантириш учун унумдор ерлар ажратиш ва аҳолидан чорва молларини харид қилиш учун нақд пул шаклида қисқа муддатли кредитлар бериш йўли билан чорва молларини бўрдоқига боқиш учун шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартларида қишлоқ туманларида, айниқса вилоятлар ва республика даражасидаги шаҳарларга яқин ҳудудларда бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил
1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Марказий банк

17.

Биоқўшимчалар компонентларини йиғиш ва уларни қайта ишлашнинг ветеринар-санитария қоидаларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил
1 июлгача

Давлат ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Қуйидагиларга:

республика корхоналарига, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, буғдойни келгусида қайта ишлаш ва тайёрланган унни, шу жумладан, экспорт орқали сотиш мақсадида импорт қилиш ҳуқуқини бериш;

«Ўздонмаҳсулот» АК корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан максимал даражада фойдаланишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Иқтисодиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
«Ўздонмаҳсулот» АК

19.

Рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат олиб бориш, биржа савдоларида сотилаётган маҳсулот, хом ашё ва материаллар нархининг асоссиз ошириб юборилишини аниқлаш ва олдини олиш тартиби тўғрисидаги низомни, шу жумладан биржа савдолари орқали озиқ-овқат
ва бошқа турдаги маҳсулотларни сотишда биржа брокерлари ва бошқа шахсларнинг спекулятив хатти-ҳаракатларининг олдини олиш чораларини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Товар-хом ашё биржаси

20.

Озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилишда республика бўйича мавжуд омборхона ва совуткичлардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш.

Мавжуд совуткичлар, қайта ишлаш корхоналари қувватларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича «йўл харита» ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Давлат солиқ қўмитаси,

Бош прокуратура,

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатходинг» ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Давлат захирасига озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (таъминотчилар) билан тузилган фьючерс шартномалари асосида ҳамда импорт бўйича харид қилиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 июлгача

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги

22.

Йиллик ишлаб чиқариш ва истеъмол прогнозларини тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни давлат захирасини тўлдириш ва янгилаб бориш тартибида таъминлашни назарда тутувчи амалиётни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

ҳар йили

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

23.

Давлат захирасида сақланаётган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини махсус истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари йиллик истеъмолининг ҳақиқий ҳажми ва талабини, шунингдек, ўз муддатида янгилаб боришни инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

ҳар йили

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

24.

Бугунги кундаги талаблар ва иқтисодий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда давлат захирасида сақланаётган маҳсулотларнинг норматив ҳажмларига ҳар йили тузатишлар киритиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

ҳар йили

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

25.

Муқобил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва фойдаланишни оммалаштириш бўйича кенг кўламли фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

доимий асосда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ЎзМТРК,
Матбуот ва ахборот агентлиги

26.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инвестициялар жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 октябргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

27.

Солиқ юкини камайтириш, муқобил манбаларга ўтказиш
ва энергия етказиб бериш параметрларини ўзгартириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда табиий газ, электр энергияси ва ёқилғи-мойлаш материаллари нархларининг ўсишини ушлаб туриш салоҳиятини ўрганиш.

Таҳлилий материаллар

2018 йил
1 июлгача

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

28.

Ижтимоий аҳамиятга эга импорт озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тарифларини бирхиллаштириш ва пасайтириш масаласини ўрганиш, шунингдек, ташиш тарифларини бирхиллаштириш ва пасайтириш юзасидан хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 декабргача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

29.

Аҳолига унни қатъий белгиланган нархларда сотиш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ижтимоий ҳимояланмаган аҳоли қатламларига унни қатъий белгиланган нархларда манзилли сотиш механизмини жорий этиш;

унни сотиб олиш ва қатъий белгиланган нархларда аҳолига сотиш мақсадида тадбиркорларга биржа савдоларида кенг иштирок этишга шароит яратилишини таъминлаш;

суиистеъмолчилик имкониятларининг олдини олиш ва уннинг қатъий белгиланган нархларда чакана савдо шохобчаларига етказиб берилиши ва сотилиши устидан самарали назорат механизмини, шу жумладан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш орқали жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 октябргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,

вазирлик ва идоралар

30.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган лалми ерлардан фойдаланиш ҳисобига буғдой етиштириш ҳажмини кўпайтириш масаласини ўрганиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

31.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, биринчи навбатда, уларни республикага олиб кириш учун ишлаб чиқариш мақсадида хорижий давлатлар ҳудудидаги ер майдонларидан ижара асосида фойдаланиш масаласини ўрганиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

32.

Халқаро стандартлар даражасида логистика тизимларини (қайта ишлаш, саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш линиялари, совуткичли сиғимлар, махсус транспорт) ривожлантириш учун инвестиция жалб этиш масаласини ўрганиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

«Ўзбекозиқовқатходинг» ХК,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.

Энергия ва сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриш учун эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида уяли поликарбонат ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 октябргача

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Инвестициялар бўйича
давлат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси

34.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун Global GAP, ISO 22000, Нalal, Organic стандартларини кенг жорий этиш ва тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги,

ЎзМТРК,

Матбуот ва ахборот агентлиги

IV. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

35.

Пахта ва бошоқли дон экинларининг паст рентабелли майдонларини қисқартирган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштириш, экспортбоп озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар дастури

ҳар йили

15 мартгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

36.

Механизация воситалари ёрдамида йиғиб олинадиган пахта майдонларини босқичма-босқич кенгайтириш.

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

37.

Минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш, тақсимлаш ва қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларни улар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва шаффофлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

38.

Охирги 5 — 7 йил давомида фойдаланилмаётган давлат захирасидаги ер майдонларини камида 5 йил муддат давомида барча турдаги солиқ ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштириш бўйича мажбуриятлардан озод қилиш ҳамда қайд этилган муддатда уларни қайта тиклаш (суғориладиган майдонларда) ёки боғ ёхуд қурғоқчилик ва шўрга чидамли ўрмонзорларни (тоғ, тоғ олди ва чўл ҳудудларда ҳамда лалми ерларда) барпо этиш шарти билан жисмоний ва юридик шахсларга бериш масаласини ўрганиш.

Фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни тиклаш механизмини такомиллаштириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Паст ҳосилли, анъанавий боғ ва токзорлар майдонларида, шунингдек, тоғ олди ва адир ҳудудларида интенсив боғ ва токзорлар майдонларини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар дастури

ҳар йили

1 октябргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
вазирлик ва идоралар

40.

Қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида
ва тўлиқ амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш ҳамда тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, бунда инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

41.

Маҳаллий селекцияга мансуб қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларни босқичма-босқич кенгайтиришни назарда тутган ҳолда бошоқли дон ва мева-сабзавот экинлари уруғчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил
1 октябргача

Инновация вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Ҳайвонларнинг маҳаллий зотларини яратиш ва сунъий уруғлантириш ишларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда чорвачиликда наслчилик ишларини янада такомиллаштириш, тармоқ озуқа базасини ривожлантириш ҳамда озуқа экинлари майдонларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

ҳар йили

1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат ветеринария қўмитаси,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

V. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш

43.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида мавжуд ахборот тизимлари, маълумотлар базалари
ва бошқа дастурий маҳсулотларни уларнинг функционал мақсадлари, ахборот хавфсизлиги талаблари ва бошқа техник параметрларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида хатловдан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

44.

Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида шаффофликни ошириш ва ишлаб чиқарувчилар учун тўсиқларни бартараф этиш имконини берувчи савдо ўринларини онлайн тақсимлаш механизмини жорий этиш масаласини ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Бош прокуратура,
Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

45.

Режалаштириш ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритишнинг «онлайн-тизими»ни жорий этиш масаласини ўрганиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Марказий банк,
Ташқи савдо вазирлиги

46.

Қисқа ва ўрта муддатли махсус курсларни ўтказиш орқали ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

Ташкилий
тадбирлар

ҳар йили

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

VI. Кадрлар тайёрлаш, ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш

47.

Корхона ва ташкилотларни замонавий, зарур касб ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртларида янги таълим йўналишларини киритиш.

Ташкилий
тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

48.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Инновация вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

49.

Тармоқ ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

50.

«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва гувоҳнома тавсифини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 августгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 сентябрдаги ПФ-5541-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2018 й., 06/20/5541/0978-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.