12.02.2018 йилдаги 107-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.02.2018 йилдаги 107-сон
Kuchga kirish sanasi
14.02.2018
Ҳужжат 13.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда) илованинг 3, 6 ва 34-бандларидаги «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари тегишли келишикда «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 3-бандидаги «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар» сўзлари «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банднинг бешинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» блоки «Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти» блоки билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги низомнинг 1.5-бандидаги «машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш» сўзлари «Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори «Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 298-модда) илованинг иккинчи хатбошидаги «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 10-банддаги «развития, структурных преобразований и привлечения иностранных инвестиций» сўзлари «анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 194-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 29-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 34-банддаги «развития, структурных преобразований и привлечения иностранных инвестиций» сўзлари «анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илова I бўлими «Организация освоения производства локализуемой продукции» кичик бўлимининг иккинчи сатридаги «Действия» блокидаги «внешнеэкономической деятельности, привлечения иностранных инвестиций и локализации производства» сўзлари «макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) иловадаги «Бош вазир ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари» блоки «Ахборот тизимлари ва коммуникациялар, маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари комплекси раҳбари» блоки билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон)
а) 1-илованинг 15-бандидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 621-модда) билан тасдиқланган Наслчиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 15-банддаги «продукции и потребительских товаров» сўзлари «и продовольственной продукции» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова «11-й этап» позициясининг «Мероприятия» устунидаги «продукции и потребительских товаров» сўзлари «и продовольственной продукции» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 17-сон, 206-модда) 1-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошидаги «Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 337-модда) илованинг 7-бандидаги «Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг рус тилидаги матнида «здравоохранения, экологии и охраны окружающей среды» сўзлари «образования, здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 23 августдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 404-модда) 5-бандининг учинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда) 5-бандининг учинчи хатбошидаги «Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар» сўзлари «Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 816-модда) 11-бандининг учинчи хатбошидаги «Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2018 й., 09/18/467/1391-сон)