11. | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | Давлат экологик экспертизани ўтказиш босқичида Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Муҳофаза этилувчи табиий ҳудудлар», «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларига талаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларнинг истиқболлари ва узоқ муддатли дастурларига мувофиқлиги бўйича бош режасини келишади. | ». |
Т/р | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасининг номи | Асос | Масъул ижрочилар | Тақдим этиш муддати | |
Вазирлик ва идоралар | Вазирлар Маҳкамаси | ||||
1. | Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларининг давлат ҳисобини вадавлат кадастрини юритиш тўғрисида. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига, шунингдек, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ва «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳада ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳисобини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. | Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр, Давлат ўрмон қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш, экология, | 2017 йил 15 декабрь |
2. | Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. | Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш, экология, | 2018 йил 25 январь |
3. | Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳада ер қаъри ва кенг тарқалган фойдали қазилмалар, шунингдек, дарё ўзанларида экологик хавфсиз вазиятни таъминлаш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини олиб бориш тартибини такомиллаштириш назарда тутилган. | Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш, экология, | 2017 йил 25 декабрь |
4. | Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. | Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш, экология, | 2018 йил 25 январь |
5. | Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ҳамда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»» 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, қарорни Овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда овчилик ва балиқчилик қоидалари билан тўлдириш назарда тутилган. | Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш, экология, | 2018 йил 1 февраль |