31.05.2017 йилдаги 332-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2017 йилдаги 332-сон
Kuchga kirish sanasi
13.06.2017
Ҳужжат 13.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 11-иловага* мувофиқ айрим турларини Жиззах вилояти ҳокимининг қарори бўйича экспорт қилишга истисно тариқасида рухсат бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари, уларни бериш шартлари

Бериладиган муддат

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзларини (бож тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари) Жиззах вилоятида (Жиззах шаҳри бундан мустасно) янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарига, инвестиция ҳажмларидан қатъи назар, татбиқ этиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

2.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларини пахта ва ғалла етиштирилаётган ерлар бўйича ягона ер солиғи тўлашдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

3.

Жиззах вилояти фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 5 фоиз миқдорида белгилаш, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсия этадиган ходимларнинг энг кам сони нормативларига риоя этилган тақдирда.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларини пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш учун мавсумий ишларга жалб этиладиган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

4.

Жиззах вилоятида жойлашган саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини бекор қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

5.

Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек Жиззах вилоятининг бошқа туманлари қишлоқ аҳоли пунктларида маиший (сартарошхона, пойабзал, кийим-кечак, электр маиший приборлар таъмирлаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларни белгилаб қўйилган солиқ тўлашдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

6.

Жиззах вилоятининг иссиқхоналар ташкил этган ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган деҳқон хўжаликларини ва жисмоний шахсларини қуйидаги шартларда ер солиғидан озод қилиш, иссиқхона майдони:

жисмоний шахслар учун — камида 100 квадрат метр;

деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкасида — камида 500 квадрат метр бўлганда.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

7.

Жиззах вилояти халқ депутатлари туман Кенгашларига зарурат бўлганда қуйидагилар бўйича ваколатларни бериш:

якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар учун белгилаб қўйилган солиқнинг тасдиқланган ставкасига пасайтирувчи коэффициентларни белгилаш;

томорқаларидан, шунингдек деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкаларидан самарасиз фойдаланаётган жисмоний шахслар учун ер солиғи ставкасини икки бараваргача кўпайтириш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

8.

Жиззах вилояти бюджет ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш юзасидан электрон биржа савдолари тизимида эълон бермасдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳар ойда ўтказиладиган ҳудудий Кооперация биржаси ва саноат ярмаркаси доирасида шартномалар тузишга, кейинчалик уларни Молия вазирлигининг Ғазначилик органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

9.

Жиззах вилояти муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий комиссиясига солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлаш муддатини 12 ойгача бир марта узайтириш ҳамда фаолиятини Жиззах вилояти ҳудудида амалга ошираётган корхоналар ва фермер хўжаликларининг муддати ўтказиб юборилган тўловлари бўйича ҳисобланган пеняни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини бериш.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

10.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларига асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили йиғиб олингандан кейин бўшайдиган ер участкаларини жисмоний шахсларга такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун вақтинчалик фойдаланиш учун шартнома асосида, 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга бериш ҳуқуқини бериш.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

11.

Қуйидаги тартибни белгилаш, унга кўра Жиззах вилоятида яшовчи ўз томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига деҳқон хўжаликлари учун белгиланган миқдорда суғурта бадаллари тўлаши пенсия тайинлашда иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

12.

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун уларнинг Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига ўтиши муносабати билан ходимларининг чекланган сони ўзгарганда, эркин иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санадаги ходимларнинг чекланган сонини кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритишда қўллаш ҳуқуқи сақлаб қолинишини белгилаб қўйиш.

Рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Бекенов С.Х.

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Мустафоев У.М.

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Хаджизадаев Ш.Р.

Марказий банк раисининг ўринбосари

4.

Холмуродов С.Р.

«Ўзмиллийбанк» раиси

5.

Шайхов А.Э.

Савдо-саноат палатаси раиси

6.

Турсунов Ё.Э.

Молия вазирининг ўринбосари

7.

Усманов А.А.

Адлия вазирининг ўринбосари

8.

Сафаров Т.Б.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

9.

Гадоев Э.Ф.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

10.

Рўзметов М.И.

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

11.

Химматов А.Х.

Давлат рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари

12.

Икрамов А.А.

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари

13.

Шарахметов Ш.Ш.

Туризм давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

14.

Рахимов Б.С.

«Ўзбекэнерго» АЖ раисининг ўринбосари

15.

Холияров Ю.Д.

«Ўзкимёсаноат» АЖ раисининг ўринбосари

16.

Рустамов О.Б.

«Ўзбекнефтгаз» МХК раисининг ўринбосари

17.

Холмуродов А.А.

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб жамғармаси директори

18.

Ашуров У.М.

«Ўзтрансгаз» АК раисининг ўринбосари

19.

Уралов Ш.

Ташқи савдо вазирлигининг бошқарма бошлиғи

20.

Холмуродов Н.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи

21.

Хотамов С.

Марказий банк департамент директорининг ўринбосари

22.

Абдуллаев А.К.

«Жиззах» ЭИЗ директори

23.

Лавозимига кўра

тижорат банклари раҳбарлари

Кейинги таҳрирга қаранг.