06.01.2017 йилдаги ПҚ-2719-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.01.2017 йилдаги ПҚ-2719-сон
Kuchga kirish sanasi
16.01.2017
Ҳужжат 16.01.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 1-бандида «2016-2017 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган тепловоз депоси негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш» сўзлари «2017-2018 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УКнинг Сирдарё шаҳрида жойлашган вагон-ғилдирак устахоналари негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4-бандида «2016 йил 1 декабрига қадар муддатда» сўзлари «2017 йил 1 апрелига қадар муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 5-бандининг иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «АЖ бўлинмалари» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари» сўзлари ёзилсин;