26.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2835
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 26.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2835
Kuchga kirish sanasi
31.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2023
Ҳужжат 31.10.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 1030-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
3. Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган асослар бўйича чегирмалар пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) тўланиши лозим бўлган пулнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Бунда мазкур Йўриқноманинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган асослар бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ёки нафақа олувчи ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақа тўлови мониторинги гуруҳи мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.