Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг ўзгариши билан боғлиқ
Баённома
Монреаль, 1954 йил 14 июнь
LexUZ шарҳи
Ушбу протокол Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги 865-12-сонли «халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга киритилган тузатишларни ратификация қилиш тўғрисида»ги
қарори
билан ратификация қилинган.
(Ўзбекистон Республикасида 1994 йил 24 февралдан кучга кирган)
45 моддага тузатишлар
Конвенциянинг
45 моддаси охирида нуқта вергул билан алмаштирилади ва қуйидагилар қўшилади:
«ва вақтинча — Ассамблея қарорига биноан бошқа йўл билан, бундай қарор Ассамблея томонидан белгиланган овозлар сонига кўра амалга оширилиши керак.
Шу тарзда ташкил этилган овозлар сони Аҳдлашувчи давлатларнинг умумий сонидан камида уч бешдан иборат бўлади».
48а, 49е ва 61 моддаларига ўзгартиришлар
48а моддасида «ҳар йили» сўзи «камида уч йилда бир марта» ибораси билан алмаштирилади.
49е модада ифода «йиллик бюджет» ўрнига «йиллик бюджетлар».
61-моддада «йиллик бюджет» ва «овоз бериш йўли билан бюджет қабул қилинади» деган сўзлар «йиллик бюджетлар» ва «овоз бериш йўли билан бюджетларни қабул қилади» деган сўзлар билан алмаштирилади.
(имзолар)