23.06.1971 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1971 йилнинг 2 июнида ўзининг Эллик олтинчи Сессиясига тўпланиб, меҳнаткашлар меҳнат соҳасида бирлашмалар эркинлигини чеклашга қаратилган ҳар қандай камситиш ҳаракатларига қарши ҳимояни таъминловчи Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция қоидаларини ҳисобга олиб, корхоналарда меҳнаткашларнинг вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга берилган имкониятларга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг бешинчи банди ҳисобланиб ва, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз етмиш биринчи йил июнь ойининг йигирма учинчи кунида қуйидаги «Меҳнаткашлар вакиллари тўғрисидаги 1971 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади:
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги. моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 9-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;