12.03.2015 йилдаги 244-сон
Жиззах вилояти Арносой тумани ҳокимининг қарори, 12.03.2015 йилдаги 244-сон
Kuchga kirish sanasi
12.03.2015
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, ишсизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш, биринчи маротаба иш қидираётган ҳамда касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан туманда 2015 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

Т

Иш турлари ва мазмуни

Корхона ва ташкилотлар

1.

Маҳалла ва қишлоқ йиғинлари ҳудудлари ва дам олиш масканлари, корхоналарда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш

Туман ободонлаштириш бошқармаси

2.

Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари

Туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар, касалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари

Туман тиббиёт бирлашмаси

4.

Халқ таьлими тизимидаги ишлар, умумтаълим муассасалари ўқувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Арнасой Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

5.

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар), агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар, пахтани чопиқ қилиш ва терим ишлари, мол боқиш ва бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириш ишлари

Арнасой туман Сув истеьмолчилар уюшмаси, фермер хўжаликлари

6.

Мавжуд техникаларни таъмирлаш ишларига ёрдам бериш

Агротехсервис МЧЖ