17.04.2008 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида Конвенция
Kuchga kirish sanasi
29.01.2009
 LexUZ шарҳи
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккаласининг резиденти бўлса, унда у ташкил топган жой Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойининг а — е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациялашуви учунгина бундай доимий фаолият жойининг фаолияти ана шу комбинациялашуви натижаси, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
5. Ушбу модда 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар ушбу модданинг 6-банди татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агар:
b) у, биринчи эслатилган Давлатда корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасига эга бўлиб, корхона учун ёки унинг номидан мунтазам равишда сотса, агарда бундай шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса, агар фаолият шу банднинг қоидаларига биноан доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, ушбу банд қоидаларига мувофиқ, доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди.
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта компанияси, агар у бошқа Давлат ҳудудида мукофот тўпласа ёки 7-бандга тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс орқали у ерда бўлиши мумкин бўлган хатарни суғурта қилса, қайта суғурта қилиш бундан мустасно, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса амалиётда таъкидланганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; тақсимлашнинг танланган усули мана шу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келадиган натижаларни бериши лозим.
2. 1-банд қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам қўлланилади:
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда, қўшма фаолиятда ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
3. 2-банд қоидаларига қарамай:
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинадиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
5. Ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида қайд этилмаган исталган бошқа мулкни бошқа шахсга беришдан олинадиган даромадлар мулкни бошқа шахсга бераётган шахс резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
1. Мазкур Конвенциянинг 16, 17, 18 ва 19-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари, агар қуйидаги шартлар бажарилса, фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади:
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолияти Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилиб, мазкур фаолият шу Аҳдлашувчи Давлат ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ижтимоий ёки давлат жамғармалари томонидан, ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар ўртасида маданий соҳадаги битимлар ёки шартномалар доирасида амалга оширса, мазкур моддада кўрсатилган даромадлар Аҳдлашувчи Давлатда солиқдан озод бўлади. Шундай ҳолларда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
2. 15, 16 ва 17-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат, ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва пенсияларга нисбатан татбиқ этилади.
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадни истисно этган ҳолда, агарда бундай даромадни олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ва 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада кўрсатилган кўчмас мол-мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
b) Агарда Венгрия резиденти 10, 11, 12-моддаларнинг қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадларини олса, Венгрия Ўзбекистонда ушланадиган солиққа тенг қийматни ана шу резидентнинг даромад солиғидан чегирма қилишга рухсат беради. Бироқ, бундай чегирмалар Ўзбекистондан олинган шу каби даромадларга тааллуқли бўлган ва бу чегирмалар амалга оширилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган солиқдан ошиб кетмаслиги лозим.
4. Истисно тариқасида 9-модда 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланилганида, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида, шу тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган бўлса, худди шу шартлар асосида чегириб ташланади.
6. Ушбу модда қоидалари, 2-банд қоидаларига қарамай, ҳар қандай турдаги ва таърифланган солиқларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай маълумот мазкур Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ олинган маълумот қанчалик махфий бўлса, худди шундай махфий ҳисобланади ҳамда фақатгина 1-бандда эслатиб ўтилган солиқларга нисбатан баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёхуд суд таъқиби ёки апелляцияни кўриб чиқиш ҳамда кўрсатиб ўтилганларнинг барчасини назорат қилиш билан шуғулланувчи орган (суд ва маъмурий органлар билан бирга) ва шахсларга ошкор қилиниши мумкин. Бундай шахс ёки органлар мазкур маълумотдан фақатгина кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар бундай маълумотни очиқ суд мажлиси ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 1- ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларга қуйидаги, мажбуриятларни юкловчи меъёр сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
4. Агарда маълумот бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай маълумотга ўз солиқ мақсадлари учун эҳтиёж мавжуд бўлмаса ҳам сўралаётган маълумотни йиғиш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим. Аввалги жумлада назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидаларига мувофиқ чекланган бўлиб, бироқ бундай чекловлар ҳеч қайси бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга фақатгина ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли маълумот тақдим этишни рад қилиш учун ижозат берувчи сифатида талқин қилинмаслиги лозим.
5. Ҳеч қайси бир ҳолатда 3-банд қоидалари маълумот фақатгина банк, бошқа молия муассасаси, номинал эгалик қилувчи ёхуд агент ёки ишончли бошқарувчи сифатида ҳаракат қилаётган шахснинг тасарруфида эканлиги сабабли уни тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берувчи сифатида талқин қилмаслиги лозим.