LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан, тўлов ундирмасдан амалга оширилади.