LexUZ шарҳи
Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ–3-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани (Пекин, 2005 йил 25 май) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган
LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида 2013 йил 9 сентябрдаги «Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартномага асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ўзбекистон билан Хитой халқлари ўртасидаги дўстликнинг тарихий анъаналарига таяниб ҳамда ўз халқлари ўртасида дўстликни авлоддан авлодга етказишга астойдил қарор қилиб,
икки давлат ўртасида барча соҳаларда дўстлик ва ҳамкорликнинг узоқ муддатли ҳамда барқарор шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиш улар халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ва Осиёда ҳамда бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга кўмаклашишга асосланиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлаб,
Аҳдлашувчи Томонлар узоқ муддатли асосда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормалари, суверенитет ҳамда ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, ўзаро босқинчилик қилмаслик, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, тенглик ва ўзаро манфаат, тинч ҳаёт кечириш принципларига мувофиқ дўстлик ҳамда ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантирадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларда кучни ёки таҳдидни куч билан ишлатмаслик, улар ўртасидаги келишмовчиликларни БМТ Низоми қоидалари, халқаро ҳуқуқнинг бошқа умум эътироф этилган принцип ва нормаларига мувофиқ фақатгина тинчлик воситалари билан ҳал қилиш мажбуриятини қабул қиладилар.
Аҳдлашувчи Томонлар улардан ҳар бирининг ўз ички шарт-шароитларига мувофиқ танланган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш йўлини ўзаро ҳурмат қилган ҳолда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг доимий асосда янги мазмунлар билан тўлдириб. узоқ муддатли ҳамда барқарор ривожланишини таъминлайдилар, икки давлат ўртасида эришилган аҳдлашувларни бажарадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ҳеч қандай иттифоқ ёки блокларда иштирок этмайдилар, ҳеч қандай ҳаракатларни қўлламайдилар, шу жумладан учинчи давлатлар билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига зарар келтирувчи шартномаларни тузмайдилар.
Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг давлат суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказиш ҳисобига учинчи давлатлар томонидан ўзларининг ҳудудларидан фойдаланишларига йўл қўймайдилар.
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига зарар келтирувчи ташкилот ҳамда гуруҳларнинг тузилиши ёки фаолият олиб боришига йўл қўймайди.
Ўзбек Томони Хитой Халқ Республикасининг давлат бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга доир масалаларда Хитой Томонининг сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбек Томони дунёда фақат битта Хитой мавжуд эканлигини эътироф этади. Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматини бутун Хитойни англатувчи Хитойнинг ягона қонуний ҳукуматидир, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир.
Ўзбек Томони Тайван билан ҳар қандай шаклда бўлмасин, расмий муносабатлар ўрнатмайди, «икки Хитой», «бир Хитой ва бир Тайвань» тузилишига бўлган ҳар қандай уринишга ҳамда «Тайван мустақиллигига» қарши чиқади.
Хитой Томони Ўзбекистон Республикасининг давлат бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга доир масалаларда Ўзбек Томонининг сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Жаҳонда ёки минтақада Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тинчлик манфаатлари ёки хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган мушкул ёки кескин ўзгариш вазияти юзага келса, Аҳдлашувчи Томонлар таҳдидни бартараф қилиш чораларини .келишиб олиш ва ишлаб чиқиш мақсадида бир-бирлари билан кечиктирмасдан маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиё минтақасида тинчликни, барқарорликни ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида биргаликдаги ҳаракат қилишини
Аҳдлашувчи Томонлар Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида Шанхай конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим қоидаларига мувофиқ икки мамлакатнинг тегишли органлари ўртасида биргаликдаги ҳаракатни ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар, шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида терроризмнинг барча кўринишларига, жумладан «Шарқий Туркистон», «Ўзбекистон ислом ҳаракати» ва «Хизб ут-таҳрир» террористик кучларига қарши биргаликда кураш бўйича амалий чораларни қўллашни давом эттирадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирадилар. Ушбу ҳамкорлик учинчи давлатларга қарши қаратилмайди
Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилик ва суд ҳокимиятлари органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва иккала давлатнинг бошқа органлари ўртасида алоқаларнинг ривожланишига катта аҳамият қаратадилар, шунингдек тегишли соҳаларда яқин ҳамкорликни амалга оширадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар турли даражаларда, жумладан олий ва юқори даражаларда икки томонлама муносабатлар масалалари, ўзаро қизиқиш уйғотувчи муҳим ҳамда долзарб халқаро муаммолар бўйича мунтазам учрашувлар механизмидан фойдаланиб ва уни такомиллаштириб, мунтазам фикр алмашинувини олиб борган ва позицияларни келишилган ҳолда, ҳамкорликнинг тенг ҳуқуқли ишончли шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлайдилар.
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига қатъий риоя қилиш, куч билан таъсир этишнинг ҳар қандай ҳаракатларига ёки ҳар қандай баҳона билан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашишга қарши чиқиб, халқаро тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ҳамда ҳамкорликни таъминлаш учун фаол саъй-ҳаракатларни қаратиш ниятидадирлар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг миллий қонун ҳужжатлари ва улар иштирок этган халқаро шартномаларига мувофиқ, тенглик ва ўзаро манфаат асосида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ёқилғи- энергетика, тоғ-кон, ишлаб чиқариш, инфратузилмавий қурилиш, молия, қишлоқ хўжалиги, ахборот-техникавий ва қизиқиш уйғотувчи бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирадилар ҳамда фаоллаштирадилар, икки мамлакатнинг минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорлигини рағбатлантирадилар ва бунинг учун тегишли шарт-шароитларни яратадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар транспорт ва коммуникация ҳамкорлигининг ривожланишига устувор аҳамият берадилар ҳамда улар иштирок этган тегишли шартномаларга кўра ўз давлатлари ҳудудларида йўловчи ва юкларнинг барча турларини автомобил, темир йўл, ҳаво, трубопровод ва бошқа транспорт турларида эркин транзит ўтказиш ҳамда ташишлари учун қулай шарт-шароитларни ўзаро тақдим этадилар, шунингдек тегишли тузилмалар ўртасида қайд этилган соҳаларда фаол ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар транспорт ва коммуникация ҳамкорлигининг ривожланишига устувор аҳамият берадилар ҳамда улар иштирок этган тегишли шартномаларга кўра ўз давлатлари ҳудудларида йўловчи ва юкларнинг барча турларини автомобил, темир йўл, ҳаво, трубопровод ва бошқа транспорт турларида эркин транзит ўтказиш ҳамда ташишлари учун қулай шарт-шароитларни ўзаро тақдим этадилар, шунингдек тегишли тузилмалар ўртасида қайд этилган соҳаларда фаол ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро мажбуриятлари, шунингдек уларнинг ҳар бирида амалдаги қонун ва қоидаларга мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг юридик ва жисмоний шахсларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи самарали чораларни қўллайдилар, шунингдек бир-бирларига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича шу мақсадларда тузилган икки томонлама битимларга мувофиқ зарур ҳуқуқий ёрдам берадилар.
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тегишли қонунлар асосида бир Аҳдлашувчи Томон юридик ёки жисмоний шахсларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳамкорлик ва хўжалик фаолияти давомида юзага келадиган муаммо ҳамда низоларини кўриб чиқадилар ва ҳал қиладилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро мажбуриятлари ва ҳар бирларининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш ишида ҳамкорлик қиладилар, шунингдек ўз халқларининг энг юқори даражада фаровонликка эришишга қаратилган бир-бирларининг саъй-ҳаракатларини ҳурмат қиладилар.
Аҳдлашувчи Томонлар маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, туризм, спорт соҳасида алмашув ва ҳамкорликнинг ривожланиши, шунингдек тегишли органлар ўртасида алоқаларнинг йўлга қўйилишига ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасида дўстона ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги алоқаларни таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича зарур чораларни кўрадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўта хавфли заҳарли ва зарарли моддалар, ўсимликсимон карантинли зарарли организмлар ҳамда ҳайвонларнинг оғир юқумли касалликларининг тарқалишини бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрдирлар. Аҳдлашувчи Томонларнинг фитосанитар назорат ва карантин соҳасидаги ваколатли органлари ўзаро илмий, техник ва маслаҳатли ёрдам кўрсатадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, унинг Хавфсизлик Кенгашида ва БМТнинг ихтисослашган муассасаларида, шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилотида, улар иштирок этган бошқа халқаро ҳамда минтақавий ташкилотларда ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар.
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро молиявий муассасалар, иқтисодий ташкилотлар ва форумларнинг низом ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон уларга аъзо (иштирокчи) бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни уларнинг бирига киришга бўлган интилишида кўмаклашади.
Ушбу Шартноманинг қоидаларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган низо ва келишмовчиликларни Аҳдлашувчи Том онлар дўстона музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ва ҳеч қайси бир учинчи томонга қарши қаратилмаган.
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани бажариш мақсадида ўзаро қизиқиш уйғотувчи муайян соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ёки бошқа ҳужжатларни тузишга фаол кўмаклашадилар
Ўзаро келишувга кўра, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган тўлдириш ва ўзгартишлар киритишлари мумкин.
Тўлдириш ва ўзгартишларни иккала Аҳдлашувчи Томон ратификация қилиши лозим, ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради ва ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши лозим ва Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради.
Ушбу Шартнома йигирма йил давомида амал қилади. Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси Шартноманинг тегишли амал қилиш муддати тугашидан камида бир йил илгари унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, ушбу Шартноманинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.