09.07.2012 йилдаги ПФ-4451-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.07.2012 йилдаги ПФ-4451-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.2012
Ҳужжат 04.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раҳбарлари ва ходимлари меҳнатини уларнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ижтимоий аҳамиятли ишларни амалга оширишга, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга, жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлашга қўшган ҳиссасини эътиборга олган ҳолда янада рағбатлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 13 майдаги ПФ–1778-сон Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутувчи 1-бандининг амал қилиши туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари лавозимига ҳамда «Маҳалла посбони» раҳбарларига нисбатан жорий этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)