03.05.2012 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.05.2012 йилдаги 127-сон
Kuchga kirish sanasi
03.05.2012
Ҳужжат 03.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатини қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2012 йил 1 январдан бошлаб уларнинг педагогик юкламаси 10 фоизга кўпайтирилиши билан бир вақтда ўртача 20 фоизга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.