05.12.2009 йилдаги 260-сон
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 05.12.2009 йилдаги 260-сон
Kuchga kirish sanasi
09.01.2010
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) мувофиқ, буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тутун ва шамоллатиш саноат қувурларини ишлатишда саноат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган техник талабларни, тутун ва шамоллатиш саноат қувурларини кўздан кечиришда, текширишда, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда иш тартиби ва норматив муддатларни, ҳамда ҳар бир қувур учун техник ҳужжатларни расмийлаштиришда рўйхат ва шаклларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.