Т/р | Вазирликлар ва идораларнинг номи | Шакллантириш манбаи | Ажратмалар миқдори (фоизларда) |
1. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси | Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан солинадиган жарималар суммаси | 80 |
2. | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) | Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар ва ундирилган маблағлар ҳамда атроф муҳит ифлосланганлиги учун компенсация тўловлари суммалари (ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бузилишлар учун жарималар ва ундириладиган пул суммалари бундан мустасно) | 40 |
3. | Давлат божхона қўмитаси | Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар | 40**** |
Божхона органлари томонидан (шу жумладан чегара хизматлари билан биргаликда) олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8* | ||
4. | Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси | Божхона органлари томонидан чегара хизматлари билан биргаликда олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8* |
5. | Миллий хавфсизлик хизмати | Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 16 |
6. | Бош прокуратура | Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8** |
7. | Ташқи ишлар вазирлиги | Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, бошқа консуллик хизматлари расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар ва бошқа тушумлар | 8 |
8. | Давлат солиқ қўмитаси | Солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10 |
Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммаси | 10*** | ||
Якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ундириладиган давлат божи суммаси | 60 | ||
9. | Ички ишлар вазирлиги | Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси | 8 |
Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси | 8 | ||
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 8 | ||
Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари | 8 | ||
10. | Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси | Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар | 2,5 |
Давлат активларининг олди-сотди шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар суммаси | 50 | ||
11. | Молия вазирлиги | Тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича бюджет даромадига ундирилган растрата, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар, акцияларнинг давлат улушидан олинган дивидендлар бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси | 8 |
12. | Судлар ва адлия муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти) | Умумий юрисдикция судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 16 |
Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 12 | ||
Адлия органлари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 16 | ||
Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 12 | ||
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатлари, рўйхатдан ўтказилганлиги, адвокатлик фаолияти лицензияланганлиги, юридик кадрлар малака аттестациясидан ўтказилганлиги учун адлия органлари томонидан ундириладиган маблағлар, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар | 80 | ||
Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилиши бундан мустасно | 24 | ||
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундиришдан тушадиган маблағлар | 8 | ||
С����д ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари | 80 | ||
Мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги (зарур тарзда бажарилмаганлиги) учун биржаларга, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотларига, бошқа шахсларга солинадиган жарималар ва пеня | 80 | ||
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларида қатнашиш учун қўйилган закалатлар | 80 | ||
13. | «Давбионазорат» инспекцияси | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 12 |
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун— ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 40 | ||
Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар | 40 | ||
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар | 40 | ||
Республиканинг табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ижарага берилишидан тушган маблағлар | 12 | ||
14. | Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази | Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
15. | «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси | Стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талаблари, давлат инспекторларининг хўжалик фаолияти субъектлари томонидан маҳсулотлар реализацияси (етказиб берилиши, сотилиши) тақиқланиши ҳақидаги кўрсатмалари бузилганлиги учун жарималар | 8 |
16. | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси | Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар суммаси | 8 |
17. | Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги | Хорижий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар | 8 |
Миллий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар | 80 | ||
18. | Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва маблағлар суммаси | 20 |
Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун мансабдор шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ундириладиган жарималар суммаси | 80 | ||
19. | Давлат захираларини бошқариш қўмитаси | Масъул сақловчилардан давлат захиралари билан ишлаш тартибини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва пенялар суммаси***** | 100 |
Давлат захираси моддий бойликларини қарзга олишда, шунингдек «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан маҳсулотларни янгилаш тартибида (шу жумладан вақти-вақти билан) сотишда ундириладиган қўшимча тўлов****** |
| ||
20. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси | Сув лимити ортиқча олинганлиги учун жарималар | 40 |
21. | Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси | Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
22. | Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК) | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувидаги ташкилотларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш ва акцияларини сотишдан олинган маблағлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно | 100 |
23. | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги | Автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи | 25 |
24. | Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) | Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи | 50 |
Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари | 45 | ||
Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов | 10 | ||
25. | Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) | Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар | 20 |
26. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси | Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 8 |
27. | Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси | Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси | 100 |
28. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун — ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов | 8 |
29. | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси | Қуйидагилардан: | 50 |
бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчат материал ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга импорт карантин рухсатномаси берилганлигидан | |||
карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш давлат органлари томонидан фитосанитария сертификати ёки гувоҳнома берилганлигидан | |||
республика ичида карантин фитосанитария сертификати берилганлигидан | |||
импорт юкларни кредитлардан ҳоли қилишдан ва ҳужжатларни беришдан (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари) | |||
ўсимликлар карантини чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган карантин остидаги транзит юкларни очмасдан транспорт бирликлари ҳужжатларини расмийлаштиришдан тушган даромадлар | |||
30. | «Ўзбектуризм» миллий компанияси | Туристик йиғим ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня | 100 |
31. | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) | «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар | 40 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.2010 йилдаги 62-сон
Kuchga kirish sanasi
02.04.2010
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 04.02.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармаси тугатилсин, маблағлар қолдиқлари Давлат бюджетига йўналтирилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги тугатилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
4. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 5-сон, 55-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги Низомнинг 5-банди иккинчи—саккизинчи хатбошилари ва ўн иккинчи ҳамда 8-банди учинчи хатбошидаги «50» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-банди тўққизинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«жарималарнинг 60 фоизи республика бюджетига ўтказилади, қолган 40 фоизи эса — сув хўжалиги ташкилотларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг «Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалида:
2 ва 3-бандлардаги «25» ва «75» рақамлари тегишли равишда «20» ва «80» рақамлари билан алмаштирилсин;
4, 5, 6 ва 14-бандлардаги «10» ва «90» рақамлари тегишли равишда «8» ва «92» рақамлари билан алмаштирилсин;
7, 8 ва 12-бандлардаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «12» ва «88» рақамлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомнинг III бўлими 4-бандидаги «90» ва «10» рақамлари тегишли равишда «92» ва «8» рақамлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомнинг 10-бандидаги «60» ва «10» рақамлари тегишли равишда «62» ва «8» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ундирилган жарималар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 577-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
тўртинчи хатбошидаги «20» ва «15» рақамлари тегишли равишда «16» ва «12» рақамлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ундириладиган маблағлар» сўзлари «ундириладиган маблағларнинг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ижро йиғимлари маблағлари» сўзлари «ижро йиғимларининг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатлар» сўзлари «очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «ундириладиган жарималар ва пенялар» сўзлари «ундириладиган жарималар ва пенялар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «20» ва «15» рақамлари тегишли равишда «16» ва «12» рақамлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ижро йиғимлари маблағлари» сўзлари «ижро йиғимларининг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатлар» сўзлари «очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «жарималар» сўзи «жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорининг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорининг 9-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 70-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги Низомда:
иккинчи хатбошидаги «75» ва «10» рақамлари тегишли равишда «80» ва «8» рақамлари билан алмаштирилсин;
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги Низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорининг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда):
иккинчи хатбошидаги «хорижий валютадаги маблағларнинг 90 фоизи» сўзлари «хорижий валютадаги маблағларнинг 92 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 20 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «хорижий валютадаги маблағларнинг 10 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 100 фоизи» сўзлари «хорижий валютадаги маблағларнинг 8 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-бандида:
«2-1) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
2-2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 19 майдаги 239-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори) 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илова 13-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).