20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 20.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Давлат тендер комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси иштирокида 1-иловага* киритилган корхона ва объектларни хусусийлаштириш натижаларига кўра, инвесторлар томонидан аниқ инвестиция мажбуриятларини олиш шарти билан уларни бепул сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 1—3-иловаларга* киритилган корхоналар, объектлар ва бошқа давлат активларини баҳолаш, савдога қўйиш ва сотиш жадвалларини тасдиқласин ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 1-2-иловаларга* киритилган корхоналарнинг аввал хўжалик бошқаруви органлари (акциядорлик ва холдинг компаниялари) устав жамғармаларига берилган акциялари давлат пакетларини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш бўйича ўрнатилган тартибда тегишли қарор қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3897-сонли Фармонига мувофиқ берилган «олтин акция»ни жорий этиш бўйича ҳуқуқни пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой саноатининг хусусийлаштириладиган корхоналарига, «Тошкент трактор заводи» ОАЖга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган корхоналарни хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини («олтин акция») бошқаришда давлатнинг иштирок этишига оид махсус ҳуқуқни қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамаси (Р. Азимов) мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига* киритилган корхоналарни хусусийлаштириш якунлари бўйича аниқ инвестиция мажбуриятлари юкланган ҳолда (уларнинг давлат акциялари пакети олди-сотди шартномасига мувофиқ ижро этилиши даврида) потенциал инвесторларга сотилаётган корхоналарнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларини реструктуризация қилишни кўриб чиқсин ва улар юзасидан қарорлар қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.