Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИДОРАЛАРАРО ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ҚУРИШ, ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Экспертлар кенгашининг вазифалари ва ваколатлари

III. Экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби

IV. Экспертлар кенгаши ишларини ташкил этиш

Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2018
Ҳужжат 20.02.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Экспертлар кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида назарда тутилган тегишли талабларга мувофиқ бўлган лойиҳалар бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш кўрсатиб ўтилган низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 майдаги 101-сонли қарори асосида иккинчи ва учинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 176-модда)
11. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши экспертизадан ўтказиш учун «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига берилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш лойиҳа бўйича қабул қилинган технологик ечимни (фойдаланиладиган технологиялар даражаси, асбоб-ускуналарнинг — технологик жараённинг тавсия этилаётган занжирининг комплекслилиги, юқори сифатли ва кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги, хом ашё базаси билан таъминланганлик, шунингдек умуман тармоқ бўйича лойиҳани амалга оширишнинг комплекслилиги) баҳолаш юзасидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра ташаббускор уни кўриб чиқиш учун Экспертлар кенгашига киритади.
12. Ишчи орган ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тушган санадан бошлаб бир кун муддатда Экспертлар кенгаши раиси билан Экспертлар кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш санасини (ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай) келишиб олади ва Экспертлар кенгаши аъзоларини бу тўғрида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Низомнинг 14-банди «б» кичик бандига мувофиқ пухта ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқиш учун Экспертлар кенгашига белгиланган тартибда такроран киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 10-банди учинчи хатбошида назарда тутилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича Экспертлар кенгашининг ижобий қарори олингандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси