[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ДЕҲҚОН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ
ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 192-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда давлат йўли билан ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида» 1991 йил 29 ноябрдаги
Фармонига
мувофиқ, хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқишини кўпайтириш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Юқорида қайд этилган Фармоннинг
1-бандини
бажариш мақсадида:
пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳажмлари бўйича топшириқларни белгилаш ва аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков бошчилигида марказий штаб тузилсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталари раислари жойларда шундай штаблар тузсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, «Узплодоовошчвинпроми» концерни ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда ҳар бир колхоз, совхоз, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ердан фойдаланишини рўйхатдан ўтказишни таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифларига кўра деҳқон (фермер) хўжаликларига ер ажратиш учун камида 2018 минг гектар махсус ер фонди барпо этилсин.
Кўрсатилган ер фондини шакллантириш 1992 йилнинг 1 февралига қадар, ерларни ажратиш эса 1992 йилнинг 1 мартига қадар амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Деҳқонлар уюшмаси ва «Узсельхозснабремонт» билан биргаликда бир ой муддат ичида ер участкаларининг мақбул ҳажмларини, деҳқон (фермер) хўжаликларининг товар ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги машиналари ва бошқа моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш юзасидан тавсиялар тайёрласин ва жойларга юборсин. Ана шундай хўжалик юритиш истагини билдирган фуқаролар орасида танлов асосида деҳқон (фермер) хўжаликларини ташкил этиш амалда синаб кўрилсин. Тавсиялар республика ва вилоят рўзномаларида эълон қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, ноҳия ижроия қўмиталари деҳқон (фермер) хўжаликларини ташкил этиш учун ер участкалари ажратаётганда шунга асослансинларки, ерларнинг ҳажми ана шу хўжаликларнинг меҳнатга лаёқатли таркибининг ихтисослашуви ва сонини, тегишли экишга яроқли майдонлар, моддий-техника ва молия ресурсларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда товар ишлаб чиқаришни самарали олиб боришни таъминлаши керак.
4. Белгилансинки, деҳқон (фермер) хўжаликлари ерлардан фойдаланиш ёки ерни ижарага олишга шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун давлат актини олган кундан бошлаб мустақил юридик субъект бўлиб улар кредит муассасаларида ҳисоб-китоб счётини очиш ҳуқуқига эга бўладилар, колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари қаторида кўрадилар, асосан ўз кучлари билан ва атроф-муҳитга зарар етказмасдан товар хўжалигини юритадилар.
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ходимларига меҳнат, ижтимоий таъминот ва меҳнаткашларни ижтимоий суғурта қилиш ҳақидаги қонун жорий қилинади.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, юқоридаги Фармонга биноан деҳқон (фермер) хўжаликлари:
муқобил савдо тартибида зарур моддий техника ресурсларини олган ҳолда, етиштирилган маҳсулотнинг камида 50 фоизини республика фондига шартнома нархлари бўйича етказиб берадилар;
етиштирилган маҳсулотнинг қолган қисмига мустақил равишда эгалик қиладилар, уни давлат тайёрлов ташкилотларига колхоз бозорларида, кооператив савдо тармоқларида ва бошқа истеъмолчиларга шартнома нархлари бўйича сотадилар. Маҳсулотларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш республикада амалда бўлган тартибга мувофиқ амалга оширилади,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Узсельхозснабремонт» орқали тракторлар, асбоб-ускуналар, ёнилғи-мойлаш, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа ресурслар билан таъминланадилар;
дастлабки икки йилда фойда (даромад) солиғидан озод қилинадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон (фермер) хўжаликларига зарур органик ўғитлар ажратилишини таъминласин.
7. «Ўзагроқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» деҳқон (фермер) хўжаликларининг буюртмалари бўйича ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга келтириш ва уни юритиш учун зарур бўлган объектлар қурилишини амалга оширсинлар.
8. «Ўздеҳқончиликсаноатбанк»ка туман ва қишлоқ (шаҳарча) уюшмаларининг тақдимномаси бўйича шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларига чорва моллари, парранда, озуқа, уруғлик ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун бир оилага 100 минг сўмгача нақд пул билан кредит беришга рухсат этилсин. Белгилансинки, бу кредитлар шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг ноҳия ва қишлоқ (посёлка) уюшмалари тавсиясига кўра берилади.
Деҳқон (фермер) хўжаликларига чорва моллари сотиб олиш учун 50 минг сўм атрофидаги кредитни Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки колхоз, совхоз ёки бошқа қишлоқ қўшма корхонасининг кафолатига асосланиб беради.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Узплодоовошчвинпром» концерни 1992 йилнинг 1 мартига қадар деҳқон (фермер) хўжаликларининг молия хўжалик фаолияти ҳақида тегишли статистик ҳисоботни ишлаб чиқсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1992 йилнинг 20 январига қадар амалдаги қонунчилик актларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва киритсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1991 йил 19 апрелдаги 107-сон қарори 9-банди 3-хатбошининг амал қилиши бекор қилинсин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини Назорат қилиш Деҳқончилик-саноат комплекси (ўртоқ Жўрабеков)га юклатилсин. Унинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йилнинг мартида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 30 декабрь,
315-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 12-сон, 41-модда)