1
Айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишни юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажрими ёхуд умумий суднинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори ёки ажрими бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради
16.12.2015
2
Шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандини қўллаб мазкур даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар ушбу ҳолат даъво аризаси қабул қилинганидан кейин аниқланган бўлса, суд ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатади
13.04.2015
3
Низо хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади
03.09.2013
4
ХПКда шикоят қилиш белгилаб қўйилмаган, суд ҳужжати устидан берилган апеляция шикоятини қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 117-моддаси биринчи қисми 1-банди қўлланилган ҳолда рад этилади
05.04.2010
5
Агар апелляция шикояти (протести) ХПКга мувофиқ шикоят қилинмайдиган суд ҳужжатига берилган бўлса, уни ҳам ЎзРес ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қабул қилишни рад этиш лозим
03.03.2010
6
Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади
10.12.2008