Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «2005-2006 ЙИЛЛАРДА КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА» 2005 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ ПҚ–29-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси корхоналарининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 20 октябрдаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ–29-сон қарори 1-иловасининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК» бўлимидаги 349, 353 ва 354-позициялар чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 21 декабрь,
ПҚ–242-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 378-модда)