Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАР, ЮК ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИЛАР ВА ТЕМИР ЙўЛНИНГ ЮКЛАРИНИ ТАШИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Транспорт тарифлари даражасининг жиддий ошганлиги муносабати билан ва юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар ва темир йўлнинг юкларни ташиш бўйича мажбуриятларни бузганлик учун моддий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. СССР Министрлар Советининг 1964 йил 6 апрелдаги 270-сон қарори (СССР ҚТ, 1964 й., 5-сон, 36-модда; 1969 й., 18-сон, 105-модда, 1974 й., 17-сон, 99-модда; 1976 й., 9-сон, 42-модда; 1979 й., 13-сон, 86-модда; 1988 й., 28-сон, 77-модда) билан тасдиқланган ССР Иттифоқи темир йўллар Уставининг 50, 51, 92, 104, 118, 118-1, 144, 155, 155-1, 156, 156-1, 156-2, 157, 159, 159-1, 161, 163-моддаларида кўзда тутилган қоида бузилишлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиладиган жарималарнинг миқдорлари 200 баравар оширилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, юкларни ташиш учун тарифлар даражаси ўзгарган тақдирда улар неча баравар ўзгарган бўлса, кўрсатилган моддаларда назарда тутилган жарима санкцияларининг миқдорлари ҳам тегишли равишда шунча баравар ўзгаради.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 ноябрь,
526-сон