|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ УЧУН ОБЪЕКТЛАР ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги учун объектлар қуришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Байналминал кўчасидаги истироҳат бoғи теграсидаги қурилиши тугалланмаган объектлар Ташқи ишлар вазирлиги учун чет эл делегацияларини қабул қилиш биноларига мослаштирилсин.
2. Байналминал кўчасидаги истироҳат бoғи теграсидаги объектлар ва 50 автомашинага мўлжалланган гараж қурилишини тугаллаш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бош бошқармаси, бош пудратчи ташкилоти этиб «Тошкент қурилиш» давлат корпорацияси, бош лойиҳалаштирувчи этиб Ўзбекистон шаҳарлар қурилишини лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот институти белгилансин.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини топширишни тугаллаш муддатлари — 1993 йил ноябрь ойи, қурилиш ишларини тугаллаш — 1994 йил июнь ойи деб белгилансин.
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги истироҳат боғи теграсидаги объектлар ва 50 автомашинага мўлжалланган гараж қурилишини 1994 йилда тугаллаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бош бошқармасига бюджетдан зарур капитал маблағлар, шу жумладан, хорижий асбоб-ускуналар ва материаллар, шунингдек, расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш учун ҳисоб-китобларга мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
4. Объектларни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш мақсадида «Ўзсаноатқурилишбанк»ка мазкур қурилишга Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон қарори билан ажратилган капитал мaблaғлapни 1993 йилда имтиёзли равишда молиявий таъминлашга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги объектларни чет эл делегацияларини қабул қилиш биноларига мослаштириш шартлари (лойиҳалаштириш учун топшириқ)ни келишиб олсин ҳамда лойиҳалаштириш ва қурилиш даврида халқаро Стандарт меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин.
6. «Ўзшартномасавдо» ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» концерни зиммасига ўз номенклатуралари бўйича зарур материаллар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини ҳисоб-китобларга мувофиқ етказиб бериш вазифаси юклатилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, ҳукумат алоқаси хизмати Чет эл делегацияларини қабул қилиш уйига хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланишнинг техник шартларини берсинлар.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бош бошқармаси қурилиш тугаллангандан кейин объектларни фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги балансига ўтказсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 июль,
377-сон