Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.08.2021
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛиғИНИНГ
БУЙРУғИ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИДАН ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 10 мартда 1383-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарори билан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланганлиги муносабати билан, буюраман:
1. «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг 2004 йил 21 майдаги 207-сон буйруғи билан тасдиқланган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари»нинг 11-банди тўққизинчи хатбошида (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 27-сон, 317-модда) «2003 йил 16 июндаги 271-сон» сўзлари «2005 йил 27 январдаги 32-сон» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.
«Ўздавэнергоназорат» Инспекция бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 февраль,
45-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 78-модда)