Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 5 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 27 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 29 августдаги 260-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 171-модда) 10-моддасининг биринчи қисмидаги ва 16-моддасининг биринчи қисмидаги «ва жисмоний» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1015-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2005 йил 23 сентябрдаги 190 (3735)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
22 сентябрь 2005 йил,
ЎРҚ-7-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 29-30-сон, 278-модда; 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)