|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎҚУВ ЮРТЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИ ВА ОММАВИЙ КУТУБХОНАЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ ЯНГИ НАШРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ёшларининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва қоидаларини мамлакатимиз фуқаролари томонидан чуқур ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р. Шоғуломов) иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси XI сессиясида Асосий қонунга киритилган тузатишлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси матнини 250,0 минг нусхада (200,0 минг нусха — ўзбек тилида, 50,0 минг нусха — рус тилида) нашр этсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув юртлари кутубхоналари, Маданият ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг оммавий кутубхоналари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри нусхалари билан иловага* мувофиқ бепул таъминлансин.
* Илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кўрсатиб ўтилган кутубхоналарга текин бериш учун мўлжалланган янги нашрини босиб чиқариш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан 8698842 сўм миқдорида маблағ ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Р. Жўраев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С. Ғуломов), Маданият ишлари вазирлиги (Б. Қурбонов) ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Д. Жаҳонгирова) мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган кутубхоналарга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри белгиланган нусхаларда ўз вақтида берилишини таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 август,
342-сон