Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.06.1995
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 15 ИЮНДАГИ 282-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сон «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Моддий-техника ресурслари нархлари мунтазам равишда ўсиб бораётганлиги, иш ҳақи даражаси ошиши муносабати билан ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга ажратиладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини тўлиқ қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди ҳамда 1 ва 2-жадвалларда белгиланган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда олиб қўйиладиган тенг баҳодаги янги суғориладиган ва лалми ерларни, шунингдек, пичанзорлар ва яйловларни ўзлаштириш қиймати 1994 йил январь ойидан бошлаб камида 50 баравар ошади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 11 декабрь,
595-сон