Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИДОРАЛАРАРО АХБОРОТ-КОМПЬЮТЕР ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика вазирликлари ва идоралари ўртасида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, маълумотлар базаси ташкил этилишини мувофиқлаштириш, ҳужжатлар айланишини электрон асосга босқичма-босқич ўтказиш ва жаҳон ахборот маконига қўшилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар.
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти томонидан Ўзбекистондаги БМТ Ваколатхонаси ва Жаҳон банкининг Ваколатхонаси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятнинг идоралараро ахборот-компьютер тармоғи (кейинги ўринларда идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этилиши лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
лойиҳага мувофиқ ахборотнинг идоралараро айирбошланишини, шунингдек Интернет тармоғида ишлашни таъминловчи ахборот-компьютер тизими ўрнатилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
лойиҳани маблағ билан таъминлаш Жаҳон банкининг 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги Институционал кредити ва БМТ Ривожланиш дастурининг 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги гранти маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Белгилаб қўйилсинки «UzNet» хизмати фаолиятини маблағ билан таъминлаш 1999 йил 1 июлгача Жаҳон банки кредити, БМТ гранти ва ўз фаолияти ҳисобига, ушбу муддат тамом бўлгандан кейин эса — хўжалик ҳисобидаги ўз фаолияти ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 10 апрель,
150-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)