Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.2009
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, кичик корхоналар, айниқса қишлоқ жойларда шундай корхоналар барпо этишни рағбатлантириш, шунингдек, тақчил халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ташкил қилишдан корхоналарнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш ҳамда истеъмол бозорини шундай моллар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февраль 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февраль 55-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февраль 55-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
4. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, (спиртли, спиртсиз ичимликлар, заргарлик ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан истисно) акциз солиғининг бир қисми корхоналар ихтиёрида қолдирилиб, ана шу маблағлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга сарфлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда акциз солиғи миқдорларини белгилаш ва қайта кўриб чиқиш ҳамда корхоналар ихтиёрида қолдириладиган улушни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан келишган ҳолда солиқ олишда мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар муносабати билан бюджетга тўловлар бўйича корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблар тартибини ишлаб чиқсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — Молия вазири ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 24 февраль,
93-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февраль 55-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)