|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЧКИ БОЗОРНИ БОЛАЛАР ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички бозорни юқори сифатли болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, улар нархларининг асоссиз равишда ошишига йўл қўймаслик ва аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Савдо ташкилотлари томонидан «Нестле-Ўзбекистон» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда «Нестле — Ўзбекистон» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чакана сотиш нархларини шакллантиришда белгиланган чекланган савдо устамаларига савдо корхоналари томонидан риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 январь,
11-сон