Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.11.2015
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ 379-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан 2015 йил 28 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Давлатлараро шартномалар имзоланганлиги, миллий валюталар жорий этилганлиги муносабати билан, йўловчиларнинг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта тўловларини индексациялаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчиларнинг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорига, унинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган ҳолда, ўзгартириш киритилсин:
«1. Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситаларига чипта сотиб олган ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ҳар бир йўловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида, тўлов миқдори — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 фоизи миқдорида белгилансин.
Хорижий эркин алмаштириладиган валютага чипта сотиб олинганда суғурта суммасининг миқдори 20000 доллар, тўлов миқдори — 2 доллар, ёхуд ушбу сумманинг бошқа хорижий валютадаги тенг қиймати миқдорида белгилансин.
Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича амалдаги қоидаларга ўзгатиришлар киритсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 апрель,
217-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1994 йил., 4-сон, 24-модда)