|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.05.1997
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилиш, транспорт ва алоқа комплекси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Капитал қурилиш бўлимининг транспорт ва алоқа шуъбаси негизида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг умумий сонини 2 нафарга кўпайтирган ҳолда 5 ходимдан иборат мустақил Транспорт ва алоқа бўлими ташкил этилсин.
2. Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлими Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига айлантирилсин.
3. Комплекс раҳбари Р. Р. Юнусов ўн кун муддатда Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамда Транспорт ва алоқа бўлими тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 17 ноябрь,
554-сон