|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕҲМОНХОНА БИЗНЕСИ ВА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ 310-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Меҳмонхона комплексларини реконструкция қилишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбектуризм» компаниясининг буюртманомалари бўйича меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш ишларини амалга оширишда қатнашиш учун тузилган муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин, шунингдек муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида республиканинг бошқа минтақаларидан жалб этиладиган маҳаллий мутахассисларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 январь,
33-сон