Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«АҲОЛИНИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ҲАМДА ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сонли «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 19 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1999 йил 15 сентябрдаги 182 (2221)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 20 август,
825-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 222-модда)