|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 15 ЯНВАРДАГИ 24-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарори 1-бандидан биринчи — учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 9 июль,
158-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 209-модда)