|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ҳАМДА ШТАТЛАРИ СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Прокуратура органлари учун қонунчиликни ва ҳуқуқий тарғиботни янада мустаҳкамлашни, шунингдек «Прокуратура тўғриси»да Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган вазифаларни муваффақиятли бажаришни таъминлайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика прокуратурасининг тергов-прокуратура ходимлари штатини 150, шу жумладан марказий аппарат бўйича 45 нафарга ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни 30 нафарга кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ 20 та енгил автомашина, эҳтиёт қисмлар, компьютерлар, босмахона учун асбоб-ускуналар, криминалистика техникаси, мебеллар, формали кийимлар харид қилиш, шунингдек янгидан ажратилган штатларни таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар раҳбарлари, ҳокимлар прокуратура органлари жойлашган барча бинолар бир ой муддатда Республика прокуратураси балансига бепул ўтказсинлар.
4. «Ўзистиқболстат» ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилдан бошлаб қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази (ётоқхонаси билан) қурилиши учун белгиланган тартибда зарур мaблaғлap ажратсинлар.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 сентябрь,
468-сон