Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КИТОБ ПАЛАТАСИНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада нашриёт ва матбуот соҳасидаги стандартлаштиришни, статистика қоидаларини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро миқёсга олиб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг Давлат китоб палатасининг номини Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси деб ўзгартириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 7 январь,
3-сон