|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.04.2005
|
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Қарори
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ РАҲБАРЛАР ТАРКИБИНИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 майда 1094-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 март 04/ҚҚ-сон, 01-77-сон ва 01/1185-сон қарори (рўйхат рақами 1462, 28.03.2005 й.) асосида ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сон «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Бошқарма зиммасига юклатилаган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш ва аттестация жараёнини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом»га (рўйхат рақами 1094, 4.01.2002 й.) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
маркази раҳбари Ж. ХУСАНОВ
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
маркази раҳбари Ж. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 апрель,
10-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
директори М. МУҲИТДИНОВ
директори М. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 апрель,
293-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 апрель,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2002 йил 29 апрелдаги 10-сон, 293-сон ва 22-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2002 йил 29 апрелдаги 10-сон, 293-сон ва 22-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 6-бандда «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг» сўзлари «Давлат тест марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 7-бандда «Комиссия раиси Бошқарма экспертларидан, котиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади» сўзлари «Комиссия раиси ва котиби Бошқарма экспертларидан, комиссия раисининг ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон)