Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6207-сон Фармони ва 2021 йил 3 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
1. 2021 йил 1 майдан бошлаб:
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилсин;
тугатилаётган Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари.
маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини тартибга солиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, профессионал иштирокчиларнинг мутахассисларини аттестациядан ўтказиш ва малака гувоҳномаларини бериш;
қимматли қоғозларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш, улар юзасидан ҳисобот бериш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш реестрини юритиш талабларини белгилаш;
ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи кўрсаткичларни ўрнатиш;
қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ва унинг иштирокчилари ҳақида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар ошкоралигини таъминлаш орқали жамоатчиликни хабардор қилиш;
капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб қуйидаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йўналтирилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
қимматли қоғозлар бозорида операцияларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олишга талабгорларни (жисмоний шахсларни) аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш учун ундириладиган йиғим;
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ундириладиган бошқа йиғимлар.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
6. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2021 йил 1 майга қадар:
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг ҳамда ривожлантириш жамғармасининг қолдиқ маблағлари Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилишини;
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мол-мулкининг Молия вазирлигига топширилишини таъминласин.
7. Молия вазирлигининг Капитал бозорини ривожлантириш департаменти Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилига жойлаштирилсин ва ушбу бино биринчи қаватининг чап қаноти ва тегишли ертўла қисми Молия вазирлигига оператив фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаментининг ҳудудий шуъбалари ходимлари Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ҳозирги жойлашуви бўйича биноларда (хоналарда) жойлаштирилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 апрель,
ПҚ-5073-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 07/21/5073/0335-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)