Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 27 МАРТДАГИ 151-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари ва унга ҳукумат кафолатлари бериш тўғрисида» 1992 йил 27 мартдаги 151-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги қўшимча киритилсин:
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда корхона рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн йил давомида бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 21 август,
330-сон