Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.05.2005
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТУЙЖОЙЖАМҒАРМАБАНК» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЙ-ЖОЙЖАМҒАРМАБАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 8 ФЕВРАЛДАГИ 52-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Тошкентуйжойжамғармабанк» фаолиятини ташкил қилишни яхшилаш, банкнинг мақсадли уй-жой облигацияларини эгаларига имтиёзли кредитлар беришга йўналтириладиган ресурсларни кўпайтириш, шунингдек фуқароларнинг бўш пул маблағларини уй-жой қурилиши учун жалб этишни қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишбанк» акционерлар Кенгашининг «Ўзсаноатқурилишбанк» Меҳнат бўлимини «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой жамғарма банки таркибига унинг бўлими ҳуқуқи билан киритиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 февраль,
90-сон