|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.07.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 июндаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2332-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3645, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Кредит ахборотининг тақдим этилишида унинг бутлигини, ишончлилигини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июнь,
13/8-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2332-3/3312-сон)