Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САМАРҚАНД ЧОЙ ҚАДОҚЛАШ ФАБРИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасининг яратилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва қадоқланган чой ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2005 йилдан бошлаб республикага чой хом ашёси келтириш фақат қадоқлаш автоматларига эга бўлган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан ортиқ бўлмаган ҳажмларда амалга ошириладиган тартибни белгиласинлар.
7. 2005 йил 1 апрелдан бошлаб чакана савдо тармоқларида чойни қадоқланмаган ҳолда сотиш тақиқлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 январь,
15-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 9-модда)