Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 январдан бошлаб:
корхоналар ва ташкилотларнинг фойдадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базаси футболни ривожлантириш ва кўмаклашишга, футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасига, солиқ солинадиган фойданинг 5 фоизи миқдоригача камайтирилади;
ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун товарлар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон Республикаси корхоналари маҳсулотларига 5 фоиздан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 март,
96-сон