Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.10.2005
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 2005 йил 11 октябрдаги 224-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда)
2. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни ҳисобга қўйиш билан бир вақтда «бир йўла» принципи бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда)
Адлия органлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари 2002 йил 1 январгача, улар томонидан илгари рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини, мансублигига кўра юқорида қайд этилган рўйхатдан ўтказувчи органларга топширсинлар. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг топширилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси:
давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам кўрсатишни ташкил этсин, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодаласин;
давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни шартнома асосида олти ойгача муддатга кечиктирсин.
(5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини икки ой муддатда тасдиқласин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ушбу қарор билан белгиланган янги тартибига тўлиқ риоя қилиниши учун барча зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;
қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибига риоя қилмаганлик учун давлат органларига ва мансабдор шахсларга нисбатан санкцияларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши (Р.С.Азимов) ушбу қарорнинг бажарилишини ўргансин ва 2002 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 22 август,
347-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва:
тадбиркорлик субъектларини (юридик шахслар, шу жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда тегишли равишда давлат солиқ ва статистика органларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимида ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида ҳисобга қўйиш тартибини белгилаб беради.
2. Тегишли равишда давлат солиқ ва статистика органларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимида ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:
аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, шунингдек хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан юритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассасаларнинг ихтиёрига кўра:
муассисларнинг ўзлари томонидан;
шартнома асосида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги ахборот-маслаҳат марказлари, ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар учун — 2000 АҚШ доллари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божнинг 20 фоизи тегишли равишда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг марказлаштирилган ҳисоб рақамига, қолган сумма — тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Тадбиркорлик субъектларининг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимлари рўйхатдан ўтказувчи орган жойлашган жойдаги маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Давлат мулки негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлашдан озод этилади.
II. Рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган ҳужжатлар
6. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб ёки почта орқали) ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага фақат:
таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси (давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди);
тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат (фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
белгиланган тартибда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада илова қилинади.
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда:
а) бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни ташкил этишга шаҳар (туман) ҳокимлигининг розилиги (ёки қарори);
б) устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилинган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган банкнинг тавсия хати тақдим этилади. (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар банкнинг тавсия хати ва ўз паспортларига оид маълумотлар нусхасини тақдим этади). Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк ҳисобланса, у ҳолда ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг уни баҳолаш тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак;
қўшма корхонанинг устав фонди 20 млн АҚШ долларини ёки ундан ортиқни ташкил этган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилади.
8. Тадбиркорлик субъектининг Устави, масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар учун таъсис шартномаси, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса фақат таъсис шартномаси тадбиркорлик субъекти (юридик шахс) томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Давлат мулки негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари тасдиқланган Уставни нотариал тасдиқламасдан тақдим этишга ҳақлидир.
9. Муассислардан бири томонидан тегишли бинони (шу жумладан турар жойни) тадбиркорлик субъектининг почта манзили сифатида фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки ижарага берувчининг бино ижараси тўғрисидаги кафолат хати, шунингдек яшаш жойидан берилган маълумотнома) тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин.
10. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш:
юридик шахсларни мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;
якка тартибдаги тадбиркорларни — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича;
юридик шахслар учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун 4-иловага мувофиқ шакл бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади.
III. Рўйхатдан ўтказувчи органга тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
11. Якка тартибдаги тадбиркор.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ўз яшаш жойидаги рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан ўзи келиб) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага 3х4 ўлчамли иккита фотосурат; рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати, муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада тақдим этилади ҳамда паспорт кўрсатилади.
Агар жисмоний шахс аризада тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган жой деб ушбу мақсадлар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланмаган жойни кўрсатса, қўшимча равишда унда бундай жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади (мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки бино ижараси тўғрисида ижарага берувчининг кафолат хати, ўз фаолиятини турар жой биносида амалга ошириш нияти бўлган тақдирда турар жой биносини турар жойга мўлжалланмаган бинога ўтказиш тўғрисидаги далолатнома).
12. Хусусий корхоналар.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун хусусий корхоналар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали). Аризага қуйидагилар илова қилинади:
корхона Уставининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;
тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;
шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.
13. Масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар.
Масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали). Аризага қуйидагилар илова қилинади:
масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар учун Устав ва таъсис шартномасининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда, у томонидан ва нотариал тасдиқланган Устав;
тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;
шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
муассисларнинг ҳар бири томонидан таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улушининг камида 30 фоизи устав фондига қўшилганлигини тасдиқловчи банкнинг маълумотномаси. Тадбиркорлик субъектининг устав фонди ёки унинг бир қисми мулкий улуш (кўчмас мулк, асбоб ускуналар ва ҳоказолар) ёки интеллектуал мулк ҳисобига шакллантирилган тақдирда банк маълумотномаси талаб этилмайди, таъсис ҳужжатларида устав фондини шакллантириш манбалари кўрсатилиши муассислар ниятининг тасдиғи ҳисобланади.
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.
14. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар).
Деҳқон хўжаликларини (юридик шахсларни) давлат рўйхатидан ўтказиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг, ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси иш берувчиси (маъмурияти)нинг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
Уставнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;
шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.
15. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги.
Юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига (шахсан ўзи келиб) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси иш берувчиси (маъмурияти)нинг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
паспорт кўрсатилади.
16. Фермер хўжалиги.
давлат рўйхатидан ўтказиш учун фермер хўжалиги томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонасининг иш берувчиси (маъмурияти)нинг фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
Уставнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;
тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;
шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳокимликлар томонидан ташкил этиладиган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш тўғрисидаги баённомаси, товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкил этишнинг бизнес-режаси нусхалари;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада;
IV. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
17. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ёки асослари кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарори зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича 3 иш кунидан кечикмай;
юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 7 иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
18. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг фермер ва деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарори унинг ер участкаси бериш тўғрисидаги тегишли қарори билан бир вақтда қабул қилинади.
19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда у (ариза берувчи) белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
20. Юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича реестрга киритилади.
21. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги:
юридик шахслар бўйича статистика, солиқ органлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига расман тақдим этади.
22. Мазкур низомнинг 21-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:
солиқ органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади;
статистика органлари юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ва рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади;
ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юборади.
23. Рўйхатдан ўтказувчи орган статистика органларидан берилган кодлар тўғрисидаги ахборот, солиқ органларидан эса солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги ахборот, шунингдек ички ишлар органларидан эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома олингач, икки кун муддатда:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича «Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома» ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, «рўйхатдан ўтказилди» деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига— мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича «Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома»ни, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
тегишли ҳудудий йўл жамғармасига, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимига ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъекти бўйича давлат реестридан тўлиқ кўчирмани йўллайди. Юборилган реестрдан кўчирма тадбиркорлик субъектини кўрсатиб ўтилган органларда ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади;
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарига, давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига ва тадбиркорлик субъектлари жойлашган жойдаги ёнғин хавфсизлиги хизматларига тегишли реестрдан кўчирмани маълумот учун юборади.
24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.
V. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган тартиботлар
25. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтгач тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мажбурий тартибда:
банкларга ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳисоб рақамлари очиш учун (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари улар томонидан банк ҳисоб рақами мавжудлиги талаб этиладиган фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилган ҳолларда ҳисоб рақами очиш учун мурожаат қиладилар);
ваколатли давлат органларига тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар (ёки рухсатномалар) олиш учун мажбурий тартибда мурожаат қиладилар.
26. Банкда ҳисоб рақамлари очиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
тадбиркорлик субъекти фаолият жойи манзили ва очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.
Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
27. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг кейинчалик муҳандислик коммуникацияларига (газ тармоқлари, электр таъминоти, сувдан фойдаланиш, иссиқлик таъминоти, канализация ва бошқаларга) уланишга рухсатнома берувчи ташкилотларга мурожаат қилиши учун асос ҳисобланади.
28. Тадбиркорлик субъекти мажбурий тартибда ўз фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган тегишли рухсатномалар учун ўзи фойдаланаётган бино (объект) жойлашган жойдаги:
ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат органларига — агар тадбиркорлик субъекти фаолияти ёғоч-тахта материаллар, тез алангаланадиган, суюқ ёнилғилар ва газлар (суюлтирилган аэрозоль ва бошқалар) ишлаб чиқарилиши, сақланиши ва сотилишини назарда тутган, шунингдек фойдаланилаётган объект турар жойда жойлашган ҳолларда;
давлат санитария-эпидемиология марказларига кимёвий ва биологик моддалар, атторлик-пардоз-андоз буюмлари ишлаб чиқариш ташкил этилган, радиоактив ва радиация техникасидан, ионлаштирилган нурланиш манбалари ва ушбу манбалар мавжуд бўлган приборлардан фойдаланилган, биологик актив моддаларни махсус чиқарадиган янги озиқ-овқат қўшимчалари қўлланилган, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, шу жумладан янги технологиялар бўйича ишлаб чиқарилган ва сотилган, шу жумладан умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва сотилган ҳолларда мурожаат қилиши керак.
29. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати органларининг рухсатномасини олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан ўз манзили, фаолият кўрсатиш жойи ва тури кўрсатилган ҳолда ариза тақдим этилади.
30. Давлат санитария-эпидемиология марказларининг рухсатномасини олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
тадбиркорлик субъекти фаолияти жойининг манзили ва тури кўрсатилган ҳолда ариза;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш учун жалб этиладиган шахсларнинг тиббиёт дафтарчасида ишга қўйилиш кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.
31. Муҳандислик коммуникацияларига уланишга рухсатнома олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан ўзи жойлашган жойдаги энергия таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, канализациянинг тегишли туман (шаҳар) хизматларига ариза, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилади.
32. Мазкур Низомнинг 29-30-бандларида кўрсатилган рухсатномаларни бериш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектининг аризаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади (давлат санитария-эпидемиология марказлари томонидан лаборатория тадқиқотлари ўтказилиши зарур бўлган тақдирда улар томонидан рухсатнома текширишнинг узил-кесил натижалари олингандан кейин берилади). Мазкур Низомнинг 29-30-бандларида кўрсатилган рухсатномалар берилганлиги учун тўлов ундирилмайди (давлат санитария-эпидемиология марказлари томонидан ўтказиладиган лаборатория текширишлари харажатлари бундан мустасно).
33. Тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда бир ҳафта муддатда уларни рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
тадбиркорлик субъектини бошқариш ваколатли органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;
номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;
рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш мазкур Низомда белгиланган рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгариши муносабати билан Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда статистика органлари бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни, солиқ органини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
34. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларга берилган давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ва тури ўзгарган тақдирда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ва солиқ органини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва солиқ органи кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар олингандан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни улар томонидан рўйхатдан ўтказувчи ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт.
35. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар:
уларга берилган кодлар ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ўзгаришига олиб келмаса, бундай ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун тўлов белгиланган рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
унинг фақат почта манзили ўзгаришига тегишли бўлса рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи) ундирилмайди.
36. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини (юридик шахс ташкил этган ҳолда) давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш схемаси
1. Иловалар билан бирга таъсис ҳужжатлари тайёрлаш (Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг тегишли тузилмалари ёрдамида ёки муассиснинг ўзи томонидан);
2. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга (тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўлимларига) киритиш;
3. Рўйхатдан ўтказувчи органда ҳужжатларни кўриб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш (тегишли давлат органларида ҳисобга қўйган ҳолда) ёки давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қилиш, шунингдек Ички ишлар вазирлиги органларида муҳр ва штамплар тайёрлашга рухсатнома олиш;
4. Тегишли органларни хабардор қилиш;
5. Тадбиркорлик субъектига «Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома» ҳамда муҳр ва штамплар тайёрлашга Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномасини бериш.
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш схемаси (фаолиятни амалга ошириш жойи мавжуд бўлган тақдирда бино сотиб олинганлиги, ижарага олинганлиги ҳақидаги шартнома ёки ижарага берувчининг бино ижараси ҳақидаги кафолат хати, турар жойни турар жойга мўлжалланмаган бинога ўтказиш ҳақидаги далолатнома)
1. Иловалар билан бирга таъсис ҳужжатлари тайёрлаш;
2. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга (туман (шаҳар)ҳокимлигига) киритиш;
3. Рўйхатдан ўтказувчи органда ҳужжатларни кўриб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш (солиқ органларида ҳисобга қўйган ҳолда) ёки давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қилиш, шунингдек зарурат бўлганда, Ички ишлар вазирлиги органларида муҳр ва штамплар тайёрлашга рухсатнома олиш;
4. Тегишли органларни хабардор қилиш;
5. Якка тартибдаги тадбиркорга «Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома» ҳамда муҳр ва штамплар тайёрлашга Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномасини бериш.
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ариза
Кимга______________________________________________‎

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)‎

________________________________________________дан‎

(ариза берувчининг ф. и. о.)‎

АРИЗА

_________________________________________________ни‎
давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.‎
Мулкчилик шакли:___________________________________‎

жамоат (давлат), хусисий‎

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:‎
___________________________________________________‎

(АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча мажбуриятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиқариш ширкати, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил ҳолда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)‎

Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони_____киши‎
Почта манзили:_________________________________________‎
Почта индекси:____________алоқа қилинадиган телефон:______‎
Аризага кўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:‎
1.____________________________________________________‎
2.____________________________________________________‎
______________________________________________________‎

(тўлдирилган сана)‎ (муассиснинг ёки ваколатли шахс-ариза берувчининг имзоси)

* — Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига 1-илова) 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (7-банд бўйича ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг турига кўра тақдим этилади).
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ариза

_______туман (шаҳар) ҳокими‎

_______________________га‎

______________________дан‎

(ариза берувчининг ф. и. о.)‎

‎‎‎

‎‎АРИЗА‎

‎‎___________________________________________муддатга‎

‎‎(жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилади)‎

‎‎___________________________________________________‎

‎‎(фаолият амалга ошириладиган жой)‎

‎‎__________________________________амалга ошириш учун‎

(фаолият тури)‎‎‎

‎‎__________________________________________сифатида‎

‎‎(деҳқон хўжалиги, якка тартибдаги тадбиркор)‎

‎‎юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун
‎давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.‎
‎‎Тадбиркор, деҳқон хўжалиги бошлиғи тўғрисидаги маълумотлар:‎
‎‎Ф. И. О._______________________________________‎
Паспортга оид маълумотлар:‎‎______________________‎

‎‎(серия, №, ким томонидан берилган)‎

Уй манзили:____________________________________
Почта индекси:_______‎ Телефон:__________‎
‎‎Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:‎
‎‎1.__________________________________________________‎
‎‎2.__________________________________________________‎
‎‎3.__________________________________________________‎

___________________‎

___________________‎

(тўлдирилган сана)‎

(муассис ёки ваколатли шахснинг имзоси)‎

___________________‎

___________________‎

(ариза қабул қилинган сана)‎

(ҳокимлик масъул ходимининг имзоси*)‎

* —якка тартибдаги тадбиркор учун тўлдирилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Юридик шахсларнинг давлат реестри

Т/р‎

‎Ҳужжатлар тушган сана (кириш)

‎‎‎‎‎‎Ариза берувчи — муассислар

Ҳужжатларни топшириш мақсади (рўйхатдан ўтказиш ёки таъсис ҳужжатларини ўзгартириш ва ҳ.к.)‎

Рўйхатдан ўтказилаётган юридик шахснинг Устав фонди‎

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорининг тартиб рақами ва санаси‎

Жисмоний шахслар‎‎‎

Юридик шахслар‎‎‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

‎‎Рўйхатга олинган юридик шахс ҳақидаги маълумотлар

Гувоҳнома рўйхатга олинган тартиб рақами ва сана (реестр бўйича)

‎‏Давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилган (олинган) сана

‎‏Тугатиш-давлат реестридан чиқариш ёки ўзгартиришлар киритиш санаси‎

‎‏Изоҳлар

фирмали номи‎

‎мулкчилик шакли (жамоат, хусусий) МШ коди

ташкилий-ҳуқуқий шакли ТҲШ коди

асосий фаолият тури ХХТУТ коди‎

почта манзили, телефон МҲОБТ коди‎

КТУТ коди‎

солиқ тўловчининг идентификация рақами коди‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

17‎

18‎

19‎

20‎

21‎

жадвал давоми‎

Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари давлат реестри
‎‏Т/р

‎‏Ариза берилган сана

‎‏Деҳқон хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Деҳқон хўжалиги бошлиғининг уй манзили‎‏

Деҳқон хўжалиги бошлиғининг паспорт маълумотлари

Асосий фаолият тури‎‏

Фаолият амалга ошириладиган жой‎‏

Туман ҳокими қарорининг тартиб рақами ва санаси

Гувоҳноманинг тартиб рақами‎‏

‎‏Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди

Гувоҳнома олинган‎‎‎

‎‏Давлат реестридан чиқарилган сана

Қўшимча маълумотлар‎‏

сана

имзо

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри

Т/р‎‏

‎‏Ариза берилган сана

‎‏Якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

‎‏Якка тартибдаги тадбиркорнинг уй манзили

Якка тартибдаги тадбиркорнинг паспортига оид маълумотлар‎‏

‎‏Тўланган рўйхатидан ўтказиш йиғими миқдори

‎‏Амалга ошириладиган фаолият тури

Фаолият амалга ошириладиган жой‎‏

Туман ҳокими қарорининг тартиб рақами ва санаси‎‏

Гувоҳноманинг тартиб рақами‎‏

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати‎‏

Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди‎‏

Гувоҳнома олинган‎‎‎

Қўшимча маълумотлар

Давлат реестридан чиқарилган сана‎‏

Сана

имзо

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16

Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари тўғрисида статистика ва солиқ органларига тақдим этиладиган зарур
МАЪЛУМОТЛАР
‎‎1. Тадбиркорлик субъектининг номи (ф. и. о.*)
‎‎Тўлиқ:
‎‎
Қисқартирилган:‎‎
‎‎2. Почта манзили (туман, шаҳар) (уй манзили*)
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎3. Янгидан ташкил этилган ‎‎Илгари ташкил этилгандан кейин қайта тузилган‎
4. Почта индекси:‎‎‎‎‎ ‎‎
5. Мулоқот телефонлари:‎‎ ‎‎
‎‎6. Асосий фаолият тури (статистика органлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга берилган тасдиқланган классификаторга мувофиқ)
7. Мулкчилик шакли («Мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ)‎
‎‎
8. Ташкилий-ҳуқуқий шакли‎‎
‎‎
‎‎
9. Муассислар тўғрисда маълумотлар:‎‎

Муассислар (номи, мамлакат, солиқ тўловчининг идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки шахсий рақами*)‎‎

Муассисларнинг устав фондидаги улуши‎‎

минг сўм ҳисобида‎

минг АҚШ доллари ҳисобида‎

фоизлар ҳисобида‎

‎‎

‎‎
‎‎‎‎

‎‎Жами устав фонди

10. Тадбиркорлик субъекти ташкилий таркибига кирувчи ташкилот (хҳжалик жамияти)____________________________

‎‎11. Рўйхат бўйича тахминий сони

киши‎

12. Туман (шаҳри) кўрсатилган рўйхатдан ўтказувчи орган номи‎‎
13. Давлат рўйхатидан ўтказиш тшғрисида қарор*‎‎
14. Фаолият амалга ошириладиган жой*‎‎________________
15. Фаолиятни амалга ошириш муддати‎‎‎‎_________________
Рўйхатдан ўтказувчи орган мансабдор шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми‎‎________________________________‎
‎‎имзо__________________
М. Ў.‎
* — якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун тўлдирилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
ГУВОҲНОМА
Реестрдаги тартиб рақами №‎‎______‎

№ 0000000‎

‎‎_____й. «___»______________‎
Мазкур гувоҳнома фирма номи‎‎___________________________
‎‎_________________________________________бўлган юридик
шахсга‎‎‎‎‎‎_______________________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи орган номи, туман, шаҳар, қарорнинг тартиб рақами ва санаси)

‎‎‎‎‎‎_____________________________________________________
‎‎‎‎‎‎_____________________________________________________

‎‎(юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари учун ажратилган ер участкаси ва унинг майдони кўрсатилади)

‎‎‎‎‎‎_____________________________нинг қарорига асосан берилди.

ТҲШ‎

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:‎‎‎

МШ‎

Мулкчилик шакли:‎‎‎

МҲОБТ‎

Почта манзили:‎‎‎

КТУТ‎

Юридик шахс коди:‎‎‎

ХХТУТ‎

Тармоқ коди:‎‎‎

СТИР‎

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:‎‎‎
Қўшимча маълумотлар‎‎‎
М. Ў.‎
Ваколатли ораган раҳбари‎‎‎

________________‎

имзо‎

Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркор (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
ГУВОҲНОМА
Реестрдаги тартиб рақами №_______‎‎‎

№ 0000000‎

_____й. «___»_____________‎‎‎
‎‎Якка тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми______________________________‎
Паспорт серия___________ тартиб рақами______________
__________томонидан ___________й. «___»да берилган.‎‎
‎‎Уй манзили________________________________________
Амалга ошириладиган фаолият тури_______________________
Фаолият амалга ошириладиган жой________________________
‎‎Мазкур Гувоҳнома:
‎‎—_____тумани (шаҳар) ҳокимининг __й. «__»_____даги ___-сон қарорига асосан берилди;
‎‎—_____й. «__»_____________гача амал қилади*.
‎‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди___________
Изоҳ**:_______________________________________________‎‎

‎‏Сурат ўрни
‎***
‎‏

М. Ў.‎
Ваколатли орган раҳбари‎‎

_________________‎

имзо‎

* — фақат якка тартибдаги тадбиркорлар учун
** — деҳқон хўжаликлари учун ажратиладиган ер участкаси ва унинг майдони кўрсатилади
*** — юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларига нисбатан амал қилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда):
а) қарор номи ва 1-банддан «акциядорлик жамиятларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомда:
Низом номи ва матнидан акциядорлик жамиятларига ҳавола чиқариб ташлансин;
4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза ва белгиланган шаклдаги рўйхатга олиш картаси»;
4-банднинг «е» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Юридик шахслар бирлашмалари реестри ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилади»;
7-банд, 11-банднинг иккинчи хатбоши, 12-банд ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й.,11-сон, 49-модда) қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар – энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида;
Устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар – 2000 АҚШ доллари миқдорида;
Суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, бозорлар – энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Холдинглар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда):
а) қарорнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Холдингларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади»;
б) Холдинглар тўғрисидаги Низомда:
биринчи хатбошидаги ва 5-банддаги «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
II бўлим 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан хўжалик жамиятлари ва ширкатлари учун» сўзлари «тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Бозорларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда):
а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади»;
б) 9-12-бандлар ва 13-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 38-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади».
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 6-сон, 19-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1992 йил 3 мартдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 5-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» 1993 йил 19 мартдаги 147-сон қарорининг 1-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 24-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 9-сон, 32-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарори 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 24-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 1, 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда).
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 7-8-сон, 66-модда; 15-16-сон, 130-модда; 2004 й., 29-сон, 335-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)