Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.01.2005
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ КИМОШДИ САВДОСИДА СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш тўғрисида»ги 2005 йил 11 январдаги 13-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорига мувофиқ ҳамда юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини хорижий компаниялар ва фирмаларга эркин алмаштириладиган валютага кафолатли ҳажмларда кимошди савдоси орқали сотишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тузилмасида юқори ликвидли маҳсулотларни муқобил кимошди савдосида сотиш бўйича ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзаукционсавдо» ташкилотига қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклансин:
юқори ликвидли маҳсулотларни сотишга доир муқобил кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш;
кимошди савдолари ўтказилиши, кимошди савдоларига қўйиладиган юқори ликвидли маҳсулотларнинг турлари ва ҳажмлари тўғрисида кенг ахборот бериш;
кимошди савдолари ғолиблари томонидан сотиб олинадиган юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларига олди-сотди шартномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш;
кимошди савдосида қатнашиш шартларига риоя этилишини назорат қилиш.
3. Белгилансинки:
«Ўзаукционсавдо» ташкилоти Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхонаси ҳисобланади;
юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш бўйича кимошди савдолари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг савдо майдонида ўтказилади;
«Ўзаукционсавдо» ташкилотининг кимошди савдолари ўтказишга доир фаолиятини Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгаши, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вакилларидан иборат таркибда тузиладиган Кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
4. «Ўзаукционсавдо» ташкилотининг ходимларнинг чекланган сони 10 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси жорий фаолият учун бошланғич айланма маблағлар, ҳисоблаш техникаси ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда «Ўзаукционсавдо» ташкилотига кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзаукционсавдо» шуъба корхонаси директорига, зарур ҳолларда, ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотининг ходимлари сонига юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд учинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 193-сонли қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 16-сон, 187-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 193-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 16-сон, 187-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шаклланаётган талабни ҳисобга олган ҳолда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига кимошди савдосида сотишга мўлжалланган юқори ликвидли товарлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга доир таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 12 июль,
298-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июлдаги 298-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юқори ликвидли маҳсулотларни кимошди савдосида сотиш бўйича ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилоти аппаратининг тузилмаси
Ходимларнинг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 10 киши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 193-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 16-сон, 187-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 92-модда; 2004 й., 16-сон, 187-модда)