Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.04.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва компенсация тўловлари соҳасидаги муносабатларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тўғрисидаги Низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Марказ ходимларига тўлов манбаларидан қатъи назар, Давлат рақобат қўмитаси ходимлари учун қонун ҳужжатларида ва идоравий ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва компенсация тўловлари шартлари татбиқ этилади.
Бунда Марказ ходимлари йил якунлари бўйича фаолияти учун олти лавозим маоши миқдоригача мукофот билан рағбатлантирилади, унинг аниқ миқдори Давлат мулки қўмитаси раиси билан келишган ҳолда ҳар бир ходимнинг иш самарадорлигига қараб Марказ раҳбарининг қарори билан белгиланади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 сентябрь,
729-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1038-модда)