|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори 3 — 5-бандлари, шунингдек унга 2-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 май,
ПҚ-2988-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 388-модда)